Бош вазир Абдулла Ариповнинг маълум қилишича, Қирғизистон ҳудудида жойлашган, Ўзбекистоннинг эксклав ҳудуди бўлган Сўх тумани аҳолисининг чегарадан ўтиб-қайтишида янада енгиллик яратиш бўйича икки давлат ҳукуматлари ўзаро келишувга эришган.
Таъкидланишича, чегарадан ўтишда аҳолининг муаммоларидан бири бюрократия ҳисобланади. Хусусан, сўхликлар хорижга чиқиш паспортига эга бўлишлари шарт эди. Ҳар бир ўтиш ва ортга қайтишда фуқаро паспортига 8 та штамп босилган. Доимий ишлайдиган аҳоли бўлса, 1 ойга қолмай паспорти тўлиб қолган.
Бунинг олдини олиш учун 2 та келишувга эришилган:
- Вақтинча паспортлар ичига қўшимча илова қўшиш. Шунда янги паспорт олиш шарт бўлмайди.
- Келгусида сўхликларга Қирғизистон чегарасидан ўтишда ID-паспорти орқали ўтишга рухсат бериш. Шунда уларнинг чегарадан кирди-чиқдиси электрон қурилмада қайд этилади, паспортга штамп босишга ҳожат қолмайди. Мазкур тизим устида ишланмоқда, тез орада ишга тушиши кутилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)