• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Симёғочлар қулаб тушиб, ток уриш хавфи бор, йўллар абгор». Андижоннинг Булоқбоши туманида яшовчи аҳоли муаммолар гирдобида яшамоқда

    Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани «Учтепа» маҳалласида яшовчи аҳоли вакиллари «Дарё»га мурожаат қилиб, ҳудудда «Обод қишлоқ» дастури асосида қилиниши зарур бўлган ишлар белгиланган муддатда қилинмаганлиги боис, ёғингарчилик кунларида кўчаларда юриб бўлмаётганини, ўқувчилар мактабга бориб-келишда қийналаётганини маълум қилди.

    «Дарё» мухбири аҳоли мурожаатини ўрганиш мақсадида Булоқбоши туманида бўлди.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Маҳалла аҳолисининг айтишича, мутасаддилар кўчанинг асосий қисми асфальт қилиб берилишини, кичик кўчаларда яшовчилар эса шахсий маблағлари эвазига ҳашар усулида ўзлари йўлни таъмирлаб олишлари кераклигини билдирган. Бу бўйича ҳокимлик ва қурувчиларга мурожаат қилинган бўлса-да қониқарли жавоб берилмаган.

    Маҳалла фаоли Абдулҳаким Сатторовнинг таъкидлашича, ушбу маҳаллага аҳоли ўтган асрнинг 90 йилларида кўчиб келган. Аҳоли маҳалланинг «Обод қишлоқ» дастурига тушганини эшитиб хурсанд бўлган. Бироқ йил охирлаган сари дастур бажарилиш бўйича умид қолмаган.

    Абдулҳаким Сатторов.

    Абдулҳаким Сатторов.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов
    Ушбу участкалар 1990 йилларда берилган. Мен ўзим 1993 йилда кўчиб келганман. Шундан бери шу ерда яшайман. Бу ерга кўчиб келганимиздан бери ўзимиз йўллар қилганмиз. Маҳалла пул йиғиб электр энергиясини тортганмиз. Бу йил маҳалламиз «Обод маҳалла» дастурига тушган. Аллоҳга шукр сув муаммоси ҳал бўлди. Лекин йўлларимиз ҳали ўнгланганича йўқ, симёғочларимиз алмаштирилмаган. Ҳали ҳам ўша қўлбола устунлар. Ёмғир ёғса, кўчалардан юриб бўлмайди.Маҳалламиз «Обод маҳалла» дастурига кирганда аҳоли раисга борганмиз. Сизлардан ҳеч қандай ҳужжат керак эмас, барчасини ўзимиз қиляпмиз, ҳеч қандай хижолат бўлмасдан фақат кутинглар, ҳаммаси бирин-кетиб қилиб берилади дейишганди. Лекин йил тугаш арафасида бўлса ҳам бизнинг кўчада ҳали ҳеч нарса бўлгани йўқ. Якунига етмасдан қолиб кетади деган ҳадикдамиз», — дейди Абдулҳаким Сафаров.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Яна бир фаол Исматилла Нурматов эса маҳалладаги муаммолар сабаб тўй ва ўлим маросимларини ўтказишда ҳам қийинчиликлар бўлаётганини билдирмоқда.

    Исматилла Нурматов.

    Исматилла Нурматов.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов
    Ношукурлик қилаётганимиз йўқ, лекин бу ерга кўчиб чиққанимизга ҳам ўттиз йилдан ошди-да. Ёмғирли кунларда машиналарнинг юриши ҳам жуда қийин. Ҳатто баъзида тўй ёки ўлим маросимларини ўтказишда ҳам қийинчилик бўляпти. Айниқса, куз-қиш мавсумида кўчаларнинг шолипоядан фарқи бўлмай қолади. Аҳвол жуда ёмон. Ҳозирда асосий муаммойимиз шу асфальт. Биз-ку бир амаллармиз, аммо мактабга қатнайдиган болаларимизга қийин бўляпти, — дейди Исмат Нурматов.
    Моҳидилхон Мадраҳимованинг айтишича, кўчага ўрнатилган симёғочлар нобоплиги ва темирдан бўлганлиги сабабли тўк уриш ва шамолда қулаб тушиш хавфи бор. Бу эса қиш-қировли кунларда ота-оналарнинг хавотири ошишига сабаб бўлмоқда.

    Моҳидилхон Мадраҳимова.

    Моҳидилхон Мадраҳимова.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов
    Бу маҳаллага кўчиб чиққанимизга ўттиз йилдан ошди. Кўчиб чиққанимизда ёш эдик, шунча йил яшаб, неварали, айримларимиз чеварали ҳам бўлдик. Нолишмас, Худога шукр сув муаммоси ҳал бўлди. Яқин орада албатта чиқиб қолади. Лекин, бизда битта муаммо ёғоч устунлар, олдига борсангиз тўк уради. Болалар ёнига бормасин, деб қўрқамиз. Шамол бўлса симёғоч қайси ўқувчининг бошига тушди экан, деб хавотир оламиз.

    Бундан ташқари, кўчиб чиққан йилимиз ҳаммамиз ёнимиздан кўчаларимизга тош, шағаллардан йўл қилганмиз. Яқинда кўчага сув тортилганидан кейин йўлларимиз баттар бўлиб кетди. Ёш болалар боғча ва мактабга боргани қийналяпти. Йўл ёмонлигидан йиқилиб тушишяпти. Набирам неча марта сирпаниб йиқилди, ҳар сафар уст-бошларини янгилаяпмиз. Шулар сабабли уйда минг хаёлда ўтирамиз, — дейди Моҳидилхон Мадраҳимова.

    Маҳалла фаолларидан яна бири Файзулло Жўраевнинг айтишича, маблағи етган хонадон эгалари уйи атрофларига шебен тўктириб ёйган. Бироқ қолганларнинг имконияти етмаганлиги сабабли очиқ жойлар қолиб кетган. Натижада ёғин-сочин кунларда аҳолига қийинчилик туғдирмоқда.

    Файзулло Жўраев.

    Файзулло Жўраев.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов
    Кўчаларни яхшилаш учун нимаики чиқим бўлса, ўзимиз қилганмиз. Мана шу шебенниям биринчи ёмғир ёққан кундан кейин ўзимиз тўкдик. Айнан ўша куни маҳалла раисини чақириб, ўзимиз қиляпмиз деб кўрсатдим. Дастур доирасида ўнг ва чап тарафларимиздаги кўчалар ҳам қилинди. Бироқ ҳали бизга етиб келмади. Бу ёқда эса ёғин-сочин кунлар. Болаларимиз қишни кунида қийналади, ҳаммаси бир аҳволда келади. На раис, на ҳоким ёрдамчиси ҳолимиздан хабар олмайди.Ваҳоланки, кўп нарсаларни азалдан ўзимиз қиляпмиз. Мисол учун мана симёғочларни бундан уч йил олдин ўзимиз олиб ўрнатганмиз. Шебен ҳам тўктирганмиз. Бироқ яқинда сув тортиш учун деб ковлашганди яна олдингидек юриб бўлмайдиган бўлиб қолди. Шу кўчада яшовчи 12 та хонадон бир амаллаб пул йиғдик ва шебен тўктирдик. Аммо қолганларнинг маблағи йўқлиги учун қилолмаяпти. Қиш-қировли кунлар келмасдан якунига етиб беришса яхши бўларди, — дейди Файзулло Жўраев.

    Темурмалик Қодиров.

    Темурмалик Қодиров.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Булоқбоши тумани ҳокимлигининг қурилиш ишлари бўйича бош мутахассиси Темурмалик Қодировнинг маълум қилишича, «Обод қишлоқ» дастури бўйича «Учтепа» маҳалласининг 9542 метр кўчаларини асфальтлаш, бетонлаш ҳамда шағаллаш режалаштирилган. Шундан 800 метр асфальт «Мустақиллик» кўчасига ётқизилиши белгиланган. Кўчанинг қолган қисмлари эса ҳашар йўли билан шағаллаштирилиш кўзда тутилган.

    «Обод қишлоқ» дастури бўйича 2022 йилда туманда «Учтепа» ва «Тинчлик» маҳалла фуқаролари йиғинлари режага киритилган. Бу бўйича ишларни олиб боряпмиз, йўл қурилиши, сув тармоғи, электр энергия тортиш бўйича ишлар амалга ошириляпти. Дастурга кўра «Учтепа» маҳалласининг 9542 метр йўлини таъмирлаш режалаштирилган. Шундан 1950 метрида бетон йўл қуриш, 6592 метрида эса асфальт йўл қуриш ва бир километр жойни шағаллаш режалаштирилган. Ҳозирда бетонлаш ва шағаллаш ишлари тўла якунланган. Шу кунга қадар икки километрдан ошиқ ерни асфальтлаш ишларини якунладик. Етти ярим километрга сув тармоғини тортиш ишлари яқинда якунланди. Ҳозирда «Ёшлик» кўчасида асфальт ишлари олиб бориляпти.

    Мустақиллик кўчасида 800 метр асфальт қилишни режалаштирганмиз. Сув тармоғини тортишда кечикиш бўлганлиги сабабли асфальт қуриш ишлари ҳали бу кўчада бошлангани йўқ. Белгиланган пул режалаштирилган лойиҳалар бўйича ишларни амалга оширяпмиз. Кўчанинг битмай қолган қисмларни, яъни лой кўчаларни маҳаллий ҳокимият, яъни ўзимиз ҳашар йўли билан шағаллаб, маҳалла шароитини тўғрилаб беришни режалаштирганмиз», — дейди Темурмалик Қодиров.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган маҳалла раиси Ҳакимбек Холматов дастур бўйича босқичма-босқич ишлар қилинаётганлигини, ҳақиқатан ҳам Мустақиллик кўчасида сув тармоғи кеч тортилганлиги сабабли ёғингарчиликда кўча лой бўлганлигини билдирган. Шунингдек, кўчанинг режага киритилмаган қисмларига ўз ҳисобидан шағал ва шебен тўктириб, аҳоли норози бўлмайдиган қилиб иш ташкил қилишга ваъда берган.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Мақола тайёрланишидан олдин «Дарё» мухбири маҳалла раисининг ваъдаси бажарилган ёки бажарилмагани билиш ҳамда ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида мурожаатчилар билан яна суҳбатлашди. Маълум бўлишича, ҳақиқатан ҳам кўчага шебен ва шағал тўкилиб, грейдер ёрдамида текисланган. Асфальт масаласи эса тез орада ечим топиши ваъда қилинганини билдирган.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    14.11.2022, 20:38   Изоҳ (0)   24367
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда судьялар сонини босқичма-босқич кўпайтириш таклифи маъқулланди

    14.11.2022, 20:02

    «Биз Марказий Осиё давлатлари билан кучлироқ ва замонавийроқ ҳамкорликни йўлга қўймоқдамиз» — Жосеп Борелл

    14.11.2022, 19:43

    «Қирғизистон ‘Ғовасой’ дарёсининг оқимига тўсқинлик қилмаслик ва сувини ифлослантирмаслик мажбуриятини олган» — Абдулла Арипов

    14.11.2022, 19:08

    Абдулла Арипов Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг баҳсли ер масалаларига аниқлик киритди

    14.11.2022, 18:47

    «Сиз нима қилиб бердингиз туманга?» Учтепа ҳокимлиги журналистнинг газ муаммоси ҳақидаги постига изоҳ қолдирди (фото)

    14.11.2022, 18:28

    Нуриддин Зайнитдинов депутатларнинг 30 фоизига ойлик бериб, доимий ишлайдиган қилиш таклифини берди

    14.11.2022, 17:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.