Хива шаҳри ҳокими Темур Давлетов интизомий жазога тортилди.
Вилоят ҳокими Фарҳод Эрмановнинг 12 ноябрдаги фармойишига кўра, у Меҳнат кодексининг 181-моддаси 2-бандига асосан ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жаримага тортилди.
Бунга иш фаолияти давомида ўз вазифасига масъулиятсизлиги ва ўзига юклатилган вазифаларни бажаришдаги камчиликлари сабаб қилиб кўрсатилган.
Маълумот учун, Темур Давлетов Хива шаҳрида 2020 йилнинг декабридан буён ҳокимлик қилиб келмоқда.
Изоҳ (0)