Россиянинг Мосвка ва Санкт-Петербург шаҳарларидан Фарғона водийсига учган самолётлар туман туфайли Тошкент аэропортига йўналтирилди. Бу ҳақда «Новости Ташкентского неба» Telegram-канали хабар қилди.
«Ўзгидромет» ахборотига кўра, 13 ноябрь куни эрта тонгда Фарғона водийси вилоятларида кузатилаётган қалин туман туфайли кўриниш масофаси кучли чекланди.
Шу сабабли Qanot Sharq авиакомпаниясининг Москвадан Фарғонага учган HH-754 ва Yamal Airlines’нинг Санкт-Петербургдан Наманганга учган YC-9123 рейси захира Тошкент халқаро аэропорти аэродромига йўналтирилди.
Маълум қилинишича, Наманган аэропортида кўриниш ноль метрга тенг бўлган.
Изоҳ (0)