• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Дарсликларни янгилаш жараёни: махсус тайёрлов курсини ўтаган ўқитувчилар қандай фикрда? (видео)

    Ижтимоий тармоқларда ўқитувчилар томонидан ҳудуддаги хонадонларда яшовчи мактаб ёшидаги болалар ҳақида маълумотлар йиғилаётгани ҳақида хабар тарқалгач, Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ҳолат юзасидан ўз фикрларини билдирган ва барча масъуллардан ўқитувчиларни дарс беришдан бошқа барча вазифалардан озод қилишини сўраган эди. «Менимча» кўрсатувида ушбу масалага ҳам тўхталиб ўтилди.

    Унда таъкидланишича, Президент админстрацияси томонидан Халқ таълими вазирлиги ҳамда тегишли мутассаддиларга ўқитувчилар зиммасига юклатилган барча ортиқча вазифаларни инвентаризация қилиш ҳамда уларни тақиқлаш юзасидан тегишли кўрсатма берилди.

    Ҳамманинг фикри бир ерда туташади: таълим биз учун ҳаёт-мамот масаласи. Таълимнинг кучи ўқитувчининг билими ва фидойилигида. Шунинг учун ҳам президент энг кўп гапирадиган, кўп учрашадиган касб эгалари – устозлар бўлса керак.

    Кейинги 5 йил учун танлаб олинган устувор йўналишлардан бири ҳам таълим. Ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги энг катта билим кўприги эса бу дарсликлар. Ўқув йили бошланганига 1 чорак ўтган бўлса-да, ҳали ҳануз айрим мактабларда дарсликлар етишмовчилиги билан боғлиқ муаммолар борлигини тармоқларда ўқияпмиз. Яна кунда кунора дарсликлардаги мисол ва машқлардаги хатоликлар ҳақида ҳам ота-оналар ёзғириб қолишади, — дейилади унда.Таъкидланишича, Президент админстрацияси ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳ ва Халқ таълими вазирлиги дарсликларни янгилаш, замонавий ўқув методикани ишлаб чиқиш бўйича ҳаракатларни бошлаган.

    Математика бутун дунёда математика, физика ёки кимё қонунлари бутун дунёда бир хил. Дарсликлар сифати ва ўқитиш методикаси ҳар хил. Велосипедни қайта ихтиро қилмасдан 1-4-синф учун энг илғор халқаро тажрибалар ёрдамида ўз миллий дарсликларимизни яратамиз, 5-11-синфнинг миллий мафкурамизга боғлиқ қисмлари яни тарих, ўзбек тили, адабиёт кабиларини ўзимиз, табиий фанлар, яъни, физика, химия, биология, анатомия кабиларни эса энг зўр, тажрибада синалган, катта натижа берадиганини тайёрини олиб ўзимизга мослаштирамиз, дейишяпти. Ўтган ҳафта давомида 1-4-синф ўқувчилари учун яратилаётган ўқув дастурлари ва дарсликларни апробациядан ўтказиш учун танлаб олинган 14 та мактаб ўқитувчилари махсус тайёрлов курсини ўташди, — дейди бошловчи.

    Янги дарсликлар тайёрлашда 4 К модели асос қилиб олинган бўлиб, булар — коллоборация, коммуникация, креативлик, критика.

    Биз авваллари болаларнинг ёзувига кўпроқ эътибор қаратганмиз, диктантлар ёздирганмиз. Янги тажриба билан эса болаларнинг танқидий фикрлаши, ўз фикрини эркин баён эта олишига аҳамият берилади. Дейлик, 45 дақиқали дарсда болалар эътиборини 10 дақиқагина ўзимизга қарата оламиз, лекин янги методларда ўйинлар ўйнатиш, расмлар чиздиришга алоҳида эътибор берилмоқда, — дейди махсус тайёрлов курсини ўтаган ўқитувчилардан бири.

    Яна бир ўқитувчи эса янги дарсликлар турли ўзлаштиришга эга ўқувчилар учун мослаштирилгани, қайсидир ўқувчи синфдошларидан ортда қолиб кетмаслигига эътибор қаратилгани ҳақида гапирди.

    Шунингдек, фанлар бир-бирига шундай боғланганки, бир мавзуни она тили фанида ўтсак, математика фани мавзуси ҳам шунга бевосита боғланган. Технология фанида ҳам, тасвирий санъатда ҳам шу ҳолат. Бу орқали ўқувчилар берилаётган ахборотни тўлиқ ўзлаштира олади. Шу жиҳатдан қулайлик томонлари бизга жуда маъқул келди, — дейди у.

    Курс якунида иштирокчи ўқитувчиларга махсус сертификатлар топширилди.

    12.11.2022, 22:15   Изоҳ (0)   10195
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига табрик йўллади

    12.11.2022, 19:11

    Навоийда сув истеъмоли учун олинган қарийб 110 млн сўмни ўзлаштирган ҳисобчи ушланди

    12.11.2022, 18:32

    Андижон вилоятида 3 балли зилзила содир бўлди

    12.11.2022, 17:09

    Ўзбекистонда омбудсман номига руҳий ҳамда жисмоний босим ўтказилгани масаласида 143 та шикоят келиб тушди

    12.11.2022, 16:51

    Фарғонадаги ИИБ биносида 15 ёшли ўсмир вафот этгани юзасидан 2 нафар ички ишлар ходими ишдан бўшатилди

    12.11.2022, 16:19

    Фарғонада 2,5 млрд сўм қарзини тўламаган фуқаронинг 3 та MAN юк машинаси олиб қўйилди

    12.11.2022, 16:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дональд Трамп ва Биньямин Нетаньяху Ғазодаги гуманитар вазият юзасидан тортишиб қолган

    Дунё | 8 август, 21:02

    АҚШ суд тизими маълумотлар базаси хакерлар хужумига учради 

    Дунё | 8 август, 20:50

    Жиддий фильмларнинг суратга олиш жараёнида юз берган кулгили воқеалар

    Кино | 8 август, 20:35

    Сунъий интеллект чатботлари билан доимий мулоқот психозни келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 8 август, 20:20

    “Реал Мадрид” Витиньяга қизиқиш билдримоқда

    Спорт | 8 август, 20:17

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    Самарқандда 2000 та дарахтни нобуд қилган масъул жазодан қочиш учун инспекторларга босим қилаётгани ростми?

    Ўзбекистон | 8 август, 20:10

    Жазирамада жоннинг ҳузури: уй учун қандай кондиционер танлаш керак?

    Маслаҳатлар | 8 август, 19:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.