• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига табрик йўллади

    Президент Шавкат Мирзиёэв 12 ноябрь, — тиббиёт ходимларининг касб байрами муносабати билан соҳа вакилларига табрик йўллади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ҳурматли шифокорлар!

    Муҳтарам соҳа фахрийлари!

    Аввало, халқимиз саломатлигини асрашдек масъулиятли ва шарафли йўлда ўзини аямасдан, фидокорона меҳнат қилаётган сиз, азизларни Тиббиёт ходимлари куни билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга эзгу тилакларимни изҳор этаман.

    Машҳур юнон табиби Гиппократнинг: «Тиббиёт ва донишмандлик ўзаро ҳамоҳанг ва чамбарчас боғлиқдир», деган сўзларида катта маъно бор.

    Дарҳақиқат, дунёдаги энг бебаҳо бойлик, тенгсиз неъмат ҳисобланган инсон соғлиғини сақлаш, бемор кўнглида умид ва ишонч уйғотиб, уни соғлом ҳаётга қайтариш учун шифокор нафақат чуқур билим ва тажриба соҳиби, айни пайтда юксак ақл-заковат ҳамда олижаноб қалб эгаси бўлиши даркор.

    Ўз ҳаётини ана шундай улуғ ва савобли ишга бағишлаб, одамларнинг дардига дармон бўлишни муқаддас бурч деб билган тиббиёт ходимларининг шаънига ҳар қанча таҳсинлар айтсак, арзийди, албатта.

    Азиз шифокор ва ҳамширалар!

    Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳар бир фуқаро учун юқори сифатли ва малакали тиббий хизмат тизимини яратиш устувор вазифа сифатида белгиланиб, бу йўналишда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани сизларга яхши маълум.

    «Инсон қадри учун» деган эзгу тамойилни жамиятимиз ҳаётида тўла рўёбга чиқариш мақсадида кейинги вақтда юртимизда соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан мунтазам учрашиб, олдимизда турган вазифалар ва долзарб муаммоларнинг ечимлари ҳақида фикрлашиб олиш ибратли анъанага айланди.

    Жорий йилда сизлар билан ўтказилган мулоқотларимиз ҳам ҳар томонлама фойдали бўлди. Бунинг натижасида 2022 йилда соҳага оид йигирмадан зиёд қонун, фармон ва қарорлар ҳамда бошқа зарур меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб, ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда.

    Бугунги кунда сизларнинг фаол саъй-ҳаракатингиз билан тиббиёт хизмати бевосита маҳаллаларга, ҳар бир юртдошимизнинг хонадонига кириб бормоқда. Юқори малакали шифокорлар, олим ва мутахассислар жойларга чиққан ҳолда, оғир хасталиклардан азият чекаётган беморларнинг саломатлигини тиклашга муносиб ҳисса қўшмоқда.

    Бу йил ҳудудлар бўйлаб ўтказилган саломатлик акциялари давомида юртдошларимизнинг 210 минг нафари амбулатор ва 65 минг нафари стационар шароитда соғломлаштирилгани салмоқли натижалардан бири бўлди. Биз бундай эзгу ва хайрли ишларни келгусида ҳам изчил давом эттирамиз.

    Инсон ҳаёти ва саломатлигини асраб-авайлашдек ғоят муҳим вазифани адо этишда бирон-бир масалани эътибордан четда қолдириш, муаммоларнинг ечимини пайсалга солиш мумкин эмаслигини барчамиз яхши англаймиз.

    Шу сабабли, тиббиёт соҳасини ривожлантириш жараёнида, аввало, бу борадаги мавжуд муносабат ва ёндашувларни тубдан ўзгартириб, «инсон – жамият – давлат» тамойилини ҳаётга жорий  этиш устувор масала бўлиб қолмоқда.

    Шу мақсадда тиббиётнинг бирламчи бўғинини кучайтириш, айниқса, қишлоқ ва маҳаллаларда тиббий хизматни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга алоҳида аҳамият қаратмоқдамиз.

    Хусусан, биргина 2022 йилда жойларда 100 дан зиёд оилавий шифокорлик пункти, поликлиникалар ҳамда олис ва чекка ҳудудларда 1000 дан ортиқ маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилди. Натижада қўшимча равишда яна 3,5 миллион аҳолини бирламчи тиббий хизмат билан қамраб олишга эришилди.

    Оилавий шифокорлар томонидан аҳолига бепул тарқатиладиган 70 хилдаги дори-дармонлар учун маблағлар ҳажми ўтган йилга нисбатан 3 баробарга оширилди. Бирламчи тиббиёт муассасалари замонавий ультратовуш, электрокардиограмма ускуналари, стоматологик ва жарроҳлик тўпламлари билан жиҳозланмоқда.

    Оилавий поликлиникаларда кундузги даволаш ўринлари ташкил этилиши натижасида 740 минг киши шифохонага бормасдан, бевосита ўзи истиқомат қилаётган маҳаллада муолажа олиш имкониятига эга бўлди.

    Мамлакатимизда хусусий тиббиёт муассасаларини ривожлантириш мақсадида ушбу клиникаларга солиқ ва божхона имтиёзлари берилиб, мажбурий туристик йиғимлар бекор қилинди ҳамда давлат маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатишга рухсат этилди.

    Саломатлик посбонларининг оғир ва масъулиятли меҳнатини муносиб қадрлаш, уларнинг ўз касбидан манфаатдорлигини ошириш масаласи ҳам давлатимизнинг доимий эътибор марказида турибди.

    Яқинда соҳа ходимларининг ойлик маоши 30 фоизгача оширилиб, иш самарадорлиги ва натижасига қараб табақалаштирилган рағбатлантириш ҳамда устама тўловлари жорий этилгани ҳам бу йўлдаги муҳим қадам бўлганини қайд этиш лозим.

    Соғлиқни сақлаш тизимида эришилаётган ижобий натижалар билан бир қаторда, ҳали олдимизда бажаришимиз зарур бўлган вазифалар ҳам етарли эканини барчамиз яхши тушунамиз.

    Бу ҳақда гапирганда, тиббиёт тизимини ривожлантириш йўлида бошланган ва халқимиз саломатлигини асрашда муҳим аҳамиятга эга бўлган қуйидаги масалаларни таъкидлаб ўтиш ўринли, деб ўйлайман.

    Бугунги кунда беморларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда уларнинг танловига ҳурмат билан қараш зарурлигини ҳаётнинг ўзи тақозо қилмоқда.

    Ана шу заруратдан келиб чиқиб, бундан буён тиббиёт тизимини «маблағни бевосита беморга сарфлаш» тамойили асосида молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратилади. Яъни, маблағлар тиббиёт муассасаларига умумий тарзда эмас, балки даволанган беморларга сарфланган харажатлардан келиб чиққан ҳолда йўналтирилади.

    Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкам қарор топтириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳар бир фуқаронинг соғлиғини асраб-авайлаш, уларни малакали тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олиш масалалари бундан буён ҳам устувор вазифамиз бўлиб қолади.

    Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

    Соғлиқни сақлаш соҳасини тезкор ва самарали, халқчил тизимга айлантириш йўлидаги ислоҳотлар жараёнида сизлар ўз зиммангиздаги масъулиятни шараф билан адо этиш учун бор билим ва маҳоратингиз, салоҳият ва тажрибангиз, азму шижоатингизни намоён этишингизга ишонаман.

    Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни касб байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, келгуси фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, оилавий бахт-саодат, хонадонларингизга қут-барака тилайман.

    Ҳамиша соғ-омон бўлинг, азиз шифокорлар!

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси президентиАввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг бир гуруҳ тиббиёт ходимларини мукофотлагани ҳақида хабар берилган эди.

    12.11.2022, 19:11   Изоҳ (0)   23699
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоийда сув истеъмоли учун олинган қарийб 110 млн сўмни ўзлаштирган ҳисобчи ушланди

    12.11.2022, 18:32

    Андижон вилоятида 3 балли зилзила содир бўлди

    12.11.2022, 17:09

    Ўзбекистонда омбудсман номига руҳий ҳамда жисмоний босим ўтказилгани масаласида 143 та шикоят келиб тушди

    12.11.2022, 16:51

    Фарғонадаги ИИБ биносида 15 ёшли ўсмир вафот этгани юзасидан 2 нафар ички ишлар ходими ишдан бўшатилди

    12.11.2022, 16:19

    Фарғонада 2,5 млрд сўм қарзини тўламаган фуқаронинг 3 та MAN юк машинаси олиб қўйилди

    12.11.2022, 16:09

    14—17 ноябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғади

    12.11.2022, 15:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” мавсумни рекорд даражадаги даромад билан якунлади

    Спорт | 18 июл, 08:29

    Британияликлар Трампнинг ҳаракатларини мамлакат хавфсизлигига энг катта таҳдид деб билмоқда — Politico

    Дунё | 18 июл, 00:10

    “Россия ва Хитой билан уруш 2027 йилда бошланиши мумкин” — НАТО генерали

    Дунё | 17 июл, 23:55

    Зеленский Трамп билан “мега келишув” режалаштирилаётганини билдирди

    Дунё | 17 июл, 23:45

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    Спорт | 17 июл, 23:16

    Сурияда араб бадавийларининг оммавий қирғини содир бўлди

    Дунё | 17 июл, 23:14

    Пул савдоси: ўзбекистонликлар банкларга қанча валюта сотмоқда?

    Иқтисодиёт | 17 июл, 23:07

    “ЦСКА” собиқ дарвозабонлар мураббийи: “Файзуллаев кетаётганидан афсусдаман”

    Спорт | 17 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.