Навоий вилояти Кармана туманида сув истеъмоли тўловларининг талон-торожлиги аниқланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан Навоий сув таъминоти МЧЖнинг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда МЧЖнинг Кармана туман бўлими ёрдамчи ҳисобчиси С.Т. 2021 йилнинг январь—август ойлари давомида абонентлардан сув истеъмоли учун қабул қилинган жами 109,9 миллион сўм тўловларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)