Фарғона вилояти Бувайда туманида қарзини тўламаган қарздорнинг 3 дона юк машинаси хатланди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси хабар қилди.
Қайд этилишича, бюронинг Бувайда тумани бўлими иш юритувида бўлган Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 30 майдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Р.Т.Т. МЧЖдан ундирувчи АТБ «Агробанк» Бувайда туман филиали фойдасига қарийб 2,5 миллиард сўм кредит қарзини ундириш белгиланган.
Давлат ижрочиси томонидан қарздорга суд қарорини ижросини таъминлаш юзасидан ихтиёрий муддат берилган.
Қарздор ихтиёрий муддат ичида суд қарорини ижросини таъминлаш чорасини кўрмагани боис қарздорга тегишли бўлган 3 дона MAN ТГХ 18440 автотранспорт воситаси 10 ноябрь куни аниқланиб, хатланган ва жарима майдонига олиб кирилган.
Ҳозирда ушбу хатланган мулкни аукцион савдоларга қўйиш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ (0)