Украина Беларусь билан чегарада 3 километрга яқин симли темир-бетон девор қурмоқда. Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Кирилл Тимошенко маълум қилди.
«Ҳозир жанубда халқимиз ҳарбийларимизни кутиб олмоқда, шимолда эса яна бир иш қизғин кетмоқда. Бу ерда Беларусь билан чегарада девор қурилмоқда, — деб ёзди Тимошенко ўзининг Telegram каналида.
Унинг сўзларига кўра, чегаранинг 3 километрга яқинида аллақачон девор ўрнатилган ва давомини ўрнатиш ишлари кечмоқда. Бундан ташқари, Ровен ва Житомир вилоятларида иш олиб борилмоқда. Россия билан чегарадош ҳудудларда истеҳкомлар қурилмоқда.
«Чегарачиларимиз вазиятни 24/7 кузатиб боради, душманни сафдан узоқда кўриш учун барча зарур жиҳозларга эга. Биз ҳаммамиз ҳимояни хоҳлаймиз, ҳатто душманнинг тахминий олдинга силжишини тўхтатиш учун ҳам ҳамма нарсани қиламиз», — дея таъкидлайди Тимошенко.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида Польша Россия билан чегарада девор қуришни бошлаганди. Деворнинг баландлиги 2,5 метр бўлади. Финляндия ҳам Россия билан чегарада тўсиқ қуришни режалаштирган. Мамлакат Россия билан 1340 километр узунликдаги умумий чегарага эга. Ҳозирда Финляндия ва Россия чегараси фақат тиканли сим билан ажратилган.
Изоҳ (0)