Футзал бўйича 2024 йилги Жаҳон чемпионати 3-турида Ўзбекистон Коста-Рикага қарши баҳс олиб борди.
Учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси 3:5 ҳисобида мағлуб бўлди ва турнирни муддатидан олдин тарк этишига тўғри келди.
Терма жамоа бош мураббийи Хосе Венансио Лопес ўйиндаги мағлубият ва турнирдаги муваффақиятсизлик ҳақида гапирди.
“Ропиевнинг қизил карточка олиб, ўйиндан четлатилганидан кейин ўйин буткул ўзгарди.
Мағлубият ва турнирдаги муваффақиятсизлик учун мухлислардан узр сўрайман.
Афсуски, мен энди терма жамоа билан бирга бўлмайман, аммо терма жамоага маслаҳатлар бериб туришим мумкин. Ассоциацияга имкон қадар ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Катта эҳтимол билан бу менинг фаолиятимдаги сўнгги учрашув эди”, — дейди испаниялик мураббий.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон илк турда Нидерландия билан 3:3 ҳисобини қайд этган бўлса, 2-турда Парагвайга (1:4), 3-турда Коста-Рикага (5:3) мағлуб бўлиб, гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)