Шавкат Мирзиёев 9 ноябрь куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, 10—11 ноябрь кунлари Самарқандда халқаро анжуман — Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтади.
Тадбир олдидан Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилинган. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилган.
Шавкат Мирзиёев биринчи президент Ислом Каримов қабрини ҳам зиёрат қилган.
Изоҳ (0)