Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда судланганларнинг умумий ўрта таълим тизимидаги раҳбарлик лавозимларини эгаллаши тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида белгиланмоқда.

Унга кўра, қуйидагилар умумий ўрта таълим тизимида раҳбарлик лавозимига тайинланиши тақиқланади:

  • суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
  • психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар;
  • умумий ўрта таълим тизимида раҳбарлик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликка чалинган шахслар;
  • қасддан содир этган жинояти учун муқаддам судланган (судланганлик ҳолати тугатилганлиги, олиб ташланганлигидан қатъи назар) шахслар;
  • жиноят ишлари айбдорлиги тўғрисидаги масала ҳал этилмаган ҳолда тугатилган жиноятларни (қасддан) содир этган шахслар.
Қонун лойиҳаси муҳокамаси 23 ноябргача давом этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 154 кишида коронавирус қайд этилди
Дунё
«Telegram’да криптовалюта савдоси ва уларни сақлаш воситалари бўлади» — Дуров
Спорт
ЖЧ—2022 да нимчорак финалнинг тўртта жуфтлиги аниқланди