Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзйўлинспекция»га қурилиш-монтаж ишлари сифатсиз бажарилгани юзасидан келиб тушаётган мурожаатлар сони ошди. Бу ҳақда инспекция бошқарма бошлиғи Дилшод Охунжонов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, «Ўзйўлинспекция»га январь—сентябрь ойларида жисмоний ва юридик шахслардан 474 та мурожаат келиб тушган. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 45 фоизга ошган.

Мурожаатларнинг 133 таси автомобиль йўллари фойдаланувчиларидан келган.

61 та мурожаат бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 80 та кўрсатма берилган. Кўрсатма талабларини муддатида бартараф этмаган мансабдор шахсларга тегишли чоралар қўллаш бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилган.

15 та ҳолат бўйича 1 миллиард 576 миллион 675 минг сўм миқдоридаги сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишларини ҳисоботдан чиқариш юзасидан буюртмачиларга талабнома киритилган. Яъни сифатсиз бажарилган қурилиш ва таъмир ишлари пудратчилар томонидан, уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қайта бажартирилган.

Мавзуга доир: Ўзбекистонда қурилиш соҳасидаги талаблар соддалаштирилмоқда

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)