Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси ҳудудига ўрнатилган фотоқопқонга куч синашаётган такалар муҳрланди.
Қайд этилишича, илмий атамада Сибир тоғ эчкилари деб аталадиган кийиклар Чотқол давлат биосфера қўриқхонасида ҳам яшайди ва улар доимий муҳофазага олинган. Охирги мониторинг кузатувларига кўра, уларнинг сони қўриқхона ҳудудида 450 тага яқинни ташкил этган.
Сибир тоғ эчкисининг эркак(така)ларининг бўйи 1 метр ва айрим ҳолларда бундан ҳам баланд бўлиши кузатилган. Уларнинг оғирлиги эса 100 килограмгача бўлади. Урғочи эчкилар эса нисбатан кичикроқ, вазни камдан-кам ҳолатларда 60 килограмгача бориши мумкин. Такалар шохи йирик, яъни 130 сантиметргача, она эчкиларнинг шохи 40 сантиметргача бўлади.
Изоҳ (0)