UNG Petro Тошкент шаҳрида бензин қуйиш шохобчаларидаги кунлик нархларни эълон қилди.
Унга кўра, Аи-80 «Tatneft» бензин қуйиш шохобчасида энг қиммат нархда сотилмоқда — 1 литр учун 7 800 сўм.
Аи-92 ва Аи-95 ҳам энг баланд нархда «Tatneft» шохобчасида 1 литр учун мос равишда 12 500 сўм ва 14 000 сўм билан сотилмоқда.
Аи-80 бензинини энг арзон нархда «Mustang» ва «Poytaxt oil» 6 500 сўмдан қуйиб бермоқда.
UNG Petro бензин қуйиш шохобчаси эса Аи-92 учун энг арзон нарх таклиф қилмоқда — 9 500 сўм.
Аи-95 турдаги бензинни ҳам энг арзон нархда мижозларга UNG Petro қуйиб бермоқда — 1 литрига 10 500 сўм.
Март ойидаги маълумотлардан фарқли равишда Аи-98 нархлари ҳеч қайси бензин қуйиш шохобчасида кўрсатилмаган.
Аввалроқ Ўзбекистонда 9 ойда қанча бензин ишлаб чиқарилгани маълум қилинганди.
Изоҳ (0)