Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолкер Тюрк Twitter компаниясининг янги эгаси Илон Маскни Twitter ижтимоий тармоғида инсон ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлашга чақирди. Очиқ хат БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси сайтида эълон қилинган.

Фото: Global Look Press

Фото: Global Look Press

«Умумий ҳуқуқларимизга риоя этиш платформа эволюцияси ва ундан фойдаланиш чегараларини белгилаши керак. Бошқача қилиб айтганда, мен сизни инсон ҳуқуқлари сизнинг раҳбарлигингиз остида Twitter бошқарувининг марказида бўлишини таъминлашга чақираман», — дейилади хатда.

Тюркнинг қўшимча қилишича, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Маскнинг Twitter ходимларининг муҳим қисмини ишдан бўшатганидан хавотирда. Олий комиссарнинг сўзларига кўра, ишдан бўшатилган ходимлар инсон ҳуқуқлари ва ахлоқ қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш учун масъул бўлган.

Илон Маск Twitter’ни 44 миллиард долларга сотиб олгач, компания бир қатор ўзгаришларни бошидан кечирди. Хусусан, Маск ходимларнинг ярмини ишдан бўшатди. Компания бу қадам дезинформациядан ҳимоя қилиш учун масъул бўлган гуруҳларга камроқ таъсир кўрсатганини таъкидлаган.

Reuters компания ходимларининг Twitter’даги постларига таяниб, алоқа, контент кураторлиги, инсон ҳуқуқлари ва сунъий интеллектни ўрганиш этикасига масъул бўлган гуруҳлар, шунингдек, маҳсулот ва муҳандислик гуруҳларининг айримлари қисқартирилганини ёзади.

NBC телеканали ҳам компаниянинг бир қанча собиқ ва амалдаги ходимларига таяниб, қисқартиришлар айнан шу бўлимларга «зарба берганини» хабар қилмоқда. Телеканалга компаниянинг икки собиқ ходими ва ҳозир ишлаётган бир ходими айтиб беришича, дезинформациядан ҳимоя қилиш гуруҳининг қисқариши АҚШда бўлажак Конгресс сайловлари туфайли энг катта ташвиш ҳисобланади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда депутатлар давлат бюджети муҳокамасида муштлашди (видео)
Маҳаллий
Намангандаги кўмир машмашаси: аҳоли учун кўмир сотиб олиш — оворагарчилик, раҳбарлар эса кўмирга талаб унинг сифати яхшилигидан демоқда (видео)
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда