Танзанияда йўловчи самолёт мамлакат шимоли-ғарбидаги Букоба аэропортига қўнмоқчи бўлган пайтда Виктория кўлига қулаб тушди, деб хабар бермоқда CNN. Бортда жами 53 киши — 49 йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган. Воқеа жойига қутқарув гуруҳи юборилган.
Нашр ёзишича, самолёт ПW 494 рейси билан Дар-эс-Саломдан Букобага учаётган эди. Самолёт капитани Бурукхони Рубага авиакомпанияда 20 йилдан ортиқ ишлаган тажрибали учувчи. Самолётнинг ўзи 12 йилдан бери хизмат қилади, унинг модели — АТR42-500.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга минтақадаги ёмғирли ёмон об-ҳаво сабаб бўлган. Одамларни қутқариш ишлари кетмоқда. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Преcисион Air — Танзаниянинг энг йирик хусусий авиакомпанияси.
Изоҳ (0)