Мадриднинг «Реал» клуби Чемпионлар Лигасининг 6-турида «Селтик»ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди.
Бу «қаймоқранглилар» устози Карло Анчелотти учун мусобақадаги 102-ғалаба бўлди. Бу борада италиялик мутахассис «Манчестер Юнайтед» собиқ устози Алекс Фергюсоннинг рекордини такрорлади.
Ушбу статистикага «Милан»нинг 2004/05 йилги мавсумда «Интер»га қарши ўйиндаги техник ғалабаси қўшилмаган. Ўша ўйин «россонери» дарвозабони Дида томон улоқтирилган фаер туфайли тўхтатилган ва «Интер»га техник мағлубият ёзилганди.
Агар ушбу натижа инобатга олинадиган бўлса, у ҳолда Анчелотти рекордчига айланди.
Анчелотти «Реал» бошқарувида ЕЧЛдаги 32-ғалабасига эришди (44 ўйинда) ва бу борада Зинедин Зиданни (53 ўйинда 31 ғалаба) ортда қолдирди. Фақат Мигел Мунёс (71 ўйинда 41 ғалаба) ва Висенте дел Боске (60 ўйинда 34 ғалаба) бу борада Карлодан олдинда.
Изоҳ (0)