Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Греция президенти Катерина Сакелларопулу ва мамлакат миллий мудофаа вазири Никос Панаётопулос Украина пойтахтига ташриф билан келди. Бу ҳақда Грециянинг iEidiseis нашри хабар берди.

Фото: Спутник

Фото: Спутник

«Катерина Сакелларопулу Никос Панаётопулос ҳамроҳлигида Польшадан поезд орқали Киевга келди», — дейилади хабарда.

Нашрнинг ёзишича, Сакелларопулу Киевда Украина президенти Владимир Зеленский билан музокара ўтказиши режалаштирилган.

«Сакелларопулу хонимнинг сафари узоқ вақтдан бери режалаштирилган эди, бироқ бу ҳақда хавфсизлик нуқтаи назаридан расмий хабар берилмаган. Ташриф Греция БМП-1 техникаларининг Украина фронтига ўтказилиши билан боғлиқ. Гап Эгей денгизи оролларида тўлиқ жанговар шай ҳолатда сақланган совет даври жанговар машиналари ҳақида кетмоқда, уларнинг Украинага жўнатилгани мухолифатнинг кескин реакциясига сабаб бўлмоқда», — деб ёзади нашр.

Аввал Чехия бош вазири Пётр Фиала бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Киевга келган эди. Чехия делегацияси Киевга 31 октябрь куни эрталаб етиб келган, бу пайтда шаҳарда кетма-кет портлашлар содир бўлиб, Украинанинг бутун ҳудудида ҳаво тревогаси эълон қилинган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов