Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Барселона» Чемпионлар Лигасининг 6-турида «Виктория» устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Шу тариқа каталонияликлар гуруҳ босқичининг барча ўйинида ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. «Кўк-анорранглилар» жами 12 та гол — 5 та «Бавария»дан, 4 та «Интер»дан ва 3 та «Виктория»дан ўтказиб юборди.

XXI асрда «Барселона» бирор марта гуруҳ босқичининг барча ўйинларида гол ўтказиб юбормаган эди. Эслатиб ўтамиз, 2003/04 йилги мавсумда жамоа Чемпионлар Лигасида иштирок этмаган.

Испания чемпионатида эса каталонияликлар ҳимояси анча ишончлироқ ҳаракат қилмоқда. Ортда қолган 12 турдан сўнг Хави шогирдлари 4 та гол ўтказиб юборди (3 таси «Реал»дан, яна бири «Реал Сосьедад»дан).

«Барселона» C гуруҳида 3-ўринни эгаллаб, ўз юришини Европа Лигасида давом эттирадиган бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Спорт
“ПСЖ” кетма-кет 2-мавсум Франция Кубогини эрта тарк этди. Месси ушбу мусобақада бирорта ғалабага эришмади
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg