Англия Премер Лигаси октябрь ойининг энг яхши мураббийи ва энг яхши футболчиси номига даъвогарларни эълон қилди.
Сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун қуйидаги мутахассислар кураш олиб боради:- Микель Артета («Арсенал») – 5 ўйинда 4 ғалаба ва битта дуранг;
- Пеп Гвардиола («Манчестер Сити») – 5 ўйинда 4 ғалаба ва битта дуранг;
- Эдди Хау («Ньюкасл») – 6 ўйинда 5 ғалаба ва битта дуранг.
Шунингдек, сентябрь ойининг энг яхши футболчиси номига даъвогар футболчилар ҳам эълон қилинди.
- Мигел Альмирон («Ньюкасл») – 6 ўйинда 6 та гол;
- Кепа Аррисабалага («Челси») – 6 ўйиннинг 3 тасида гол ўтказмаган, 22 та сейв;
- Кевин де Брюйне («Манчестер Сити») – 5 ўйинда 2 та гол ва 3 та ассист;
- Бруно Гимараэс («Ньюкасл») – 6 ўйинда 2 та гол ва 2 та голли узатма;
- Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити») – 4 ўйинда 6 та гол ва 2 та голли узатма;
- Киран Триппьер («Ньюкасл») – 6 ўйинда 2 та ассист ва 3 та қуруқ ўйин;
- Леандро Троссард («Брайтон») – 6 ўйинда 5 та гол;
- Гранит Жака («Арсенал») – 5 ўйинда 2 та гол.
Изоҳ (0)