Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг учинчи кунги баҳслари бўлиб ўтди.
-63 кг вазн тоифасида Ҳадичабону Абдуллаева таиландлик Сомнуэк Панпатчарага қарши рингга кўтарилди. Абдуллаева 0:5 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақадаги юришини тўхтатди.
2 ноябрь кунги баҳсларда Русланбек Абдуллаев Санатали Толтаев устидан ғалаба қозонганди. Шаҳзод Музаффаров эса покистонлик Закир Ҳусайнни мағлуб этганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси мусобақага 13 нафар боксчи билан ташриф буюрган.
Изоҳ (0)