Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг учинчи кунги баҳслари бўлиб ўтди.
-80 кг вазн тоифасида Одилжон Аслонов Жанубий Корея вакили Парк Жин Хунга қарши рингга кўтарилди. Аслонов рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.
Аввалроқ учинчи кунги баҳсларда Ҳадичабону Абдуллаева таиландлик Сомнуэк Панпатчарага имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этганди.
2 ноябрь кунги баҳсларда Русланбек Абдуллаев Санатали Толтаев устидан ғалаба қозонганди. Шаҳзод Музаффаров эса покистонлик Закир Ҳусайнни мағлуб этганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси мусобақага 13 нафар боксчи билан ташриф буюрган.
Изоҳ (0)