Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёев 1 ноябрь куни мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турган Германия федерал ташқи ишлар вазири Анналена Бербок бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашувда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Икки мамлакат ташқи сиёсий идоралари даражасида сермаҳсул алмашинувларни давом эттириш, биргаликдаги ишбилармонлик ташаббуслари ва бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш механизмларини самарали ишга солиш, маданий-гуманитар тадбирларни ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзаро савдо ва инвестиция кўрсаткичлари ўсаётгани қайд этилди. 2022 йил бошидан товар айирбошлаш 45 фоизга ошди. Жалб этилган инвестициялар ҳажми 2022 йил якунига бориб 1 миллиард еврогача бўлади. Хусусан, бугунги кунда Ўзбекистонда Германиянинг 200 дан ортиқ етакчи компаниялари муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Бундан ташқари, молиявий-техник ҳамкорлик, шу жумладан «KfW» банки ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти иштирокида кенгайиб бормоқда. Ташқи сиёсий идора раҳбари Анналена Бербок Янги Ўзбекистондаги демократик янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастури Германия томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганини яна бир бор қайд этди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Томонлар «яшил» иқтисодиёт, муқобил энергетика, инновациялар, ресурсни тежовчи ва экологик тоза технологияларни қўллаш, илғор таълим методикаларини жорий қилиш каби устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор экани таъкидланди.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат билан чиқди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда 7 февраль куни 20 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда 
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди