Россиянинг (Украина билан чегарадош) Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар ҳудудларидаги ОТМларда ўқиётган талабалар ўқишини Ўзбекистонга кўчиришга истисно тариқасида рухсат берилди.
Давлат тест марказининг хабар қилишича, бунга давлат комиссиясининг 7-сон баёни билан русхат берилди.
Унга кўра:
- талабаларнинг ўқиши уларнинг аризаларига мувофиқ доимий яшаш манзили ҳудудида жойлашган ОТМнинг мос ва турдош (мос ва турдош бўлмаган тақдирда мазмунан яқин бўлган) таълим йўналишига кўчирилади;
- ўқишни кўчириш бўйича аризалар 2022 йил 1 ноябрдан 20 ноябрга қадар (шу куни ҳам) Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти («Россия Федерациясидан ўқишни кўчириш» бўлими) орқали қабул қилинади;
- талабаларнинг ҳақиқатда муайян ОТМда таҳсил олганлигини текшириш 2022 йил 25 ноябрдан 15 декабрга қадар Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади;
- талабаларнинг ўқишини кўчиришга рухсат бериш бўйича қарор республика ОТМларининг идоравий бўйсунувидан қатъи назар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қабул қилинади;
- фуқароларнинг Россиядаги муайян ОТМда ҳақиқатда ўқиётганлиги аниқланмаса уларнинг ўқиши кўчирилмайди.
Изоҳ (0)