Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жорий йил бошидан буён 70 мингга яқин россиялик Ўзбекистонда банк ҳисоб рақамларини очган бўлиб, уларнинг деярли ярми мамлакатда ишламоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизматига таяниб «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Йил бошидан буён 67 минг россиялик ҳисоб рақамларини очди ва уларнинг ярмига яқини Ўзбекистонда доимий равишда фаолият юритмоқда, — деди молиявий регулятор вакили Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуродовга таяниб.

Матбуот хизмати хабарига кўра, Россия норезидентлари томонидан мамлакатда Ўзбекистон банкларининг карталарига талаб юқори.

Шу билан бирга, хорижликлар учун сентябрь ойида жорий этилган чекловларга қарамай, талаб сақланиб қолаётгани, унга кўра улар мамлакатда 15 кун узлуксиз бўлганидан кейингина ҳисобварақ ва карталарни очишлари мумкинлиги қайд этилган.

Аввалроқ Ўзбекистон фуқаролигини олган россияликлар сони маълум қилингани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова