Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина бош прокурори Андрей Костин уруш бошланганидан бери қурбон бўлганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берди.

Фото: Telegram

Фото: Telegram

«Бизнинг маълумотларга кўра, 7938 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, улардан 430 нафари болалардир. 10 минг 897 нафар ярадор бор, аммо алоҳида таъкидлайман, булар жиноят процесси материалларидаги расмий, тасдиқланган маълумотлар, холос.

Ишғол қилинган ҳудудларга киришнинг иложи йўқ. Масалан, Мариуполда содир бўлган ва содир бўлаётган воқеалар ҳақида тўлиқ тасаввурга эга эмаслигимизни ҳисобга олсак, биз бу кўрсаткичлар қанчалик даҳшатли эканини тахмин қилишимиз мумкин», — дейди бош прокурор.

Вайронагарчиликлар бўйича расмий статистик маълумот

  • 51 412 та фуқаролик инфратузилмаси объекти вайрон бўлган, шундан
  • 41 184 таси турар жой бино ва иншоотлари;
  • 2688 таси таълим муассасалари (331 таси бутунлай вайрон бўлган);
  • 389 таси тиббиёт муассасаси;
  • 392 таси маданият бинолари;
  • 8 таси диний муассасалар;
  • 5051 таси аҳоли эҳтиёжларини таъминловчи тармоқлар (булар газ, сув қувурлари ва электр тармоқлари);
  • 2407 таси бошқалар.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 20 трлн сўм кредит ажратилади
Маҳаллий
Ўзбекистонда энергетика тизимида қайта тикланувчи энергия салоҳиятига таянилади
Маҳаллий
Абдуқодир Мўминов товламачилик ва фирибгарликда айбланмоқда