«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли билан шартномани узайтирди.
Клуб мутахассис билан 2025 йил 30 июнга қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Пиолининг амалдаги шартномаси 2023 йилда ўз ниҳоясига етади.
Стефано 2019 йилдан буён «Милан»ни бошқариб келмоқда. 2021/22 йилги мавсумда «россонери» билан бирга Италия чемпионлигини қўлга киритган.
Жорий мавсум миланликлар А Серияда ортда қолган 12 турдан сўнг 26 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)