Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Пол Погба жароҳати туфайли мундиални ўтказиб юборади.
Бу ҳақида футболчининг агенти Рафаэл Пимента маълум қилди.
«Кечаги ва бугунги тиббий кўриклардан сўнг, Пол жарроҳлик амалиётидан кейин тикланиши учун бироқ вақт кетиши тасдиқланди. Шу сабаб Погба Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатида Францияга ёрдам бера олмайди», — деди Пимента.
Эслатиб ўтамиз, Погба узоқ вақт ўйин амалиётисиз қолгани учун сон қисмидан жароҳат олганди.
Қатарда бўлиб ўтадиган мундиал 20 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)