Енгил вазн тоифасининг собиқ чемпиони Василий Ломаченко (19-2-0, 11 КО) Тошкент вақти билан 30 октябрь тонгида Нью-Йоркдаги Мадисон Square Garden’да енгилмас Жемейн Ортисга (16-1-1, 8 КО) қарши рингга кўтарилди.
Жанг тўлиқ 12 раунд давом этди ва ҳакамлар бир овоздан украиналик боксчининг ғалабасини қайд этди — 115-113,116-112,117-111.
Шу тариқа Ломаченко Теофимо Лопесдан учралган мағлубиятдан кейин кетма-кет учинчи ғалабасига эришди. Ортис эса фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди.
Изоҳ (0)