Тошкент вилояти Экология бошқармаси томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор рейд тадбири ўтказилди. Тадбирда Ангрен шаҳрининг «Жигаристон» маҳалласи ҳудудида 8 нафар фуқаро тўр ёрдамида ноқонуний равишда ёввойи чумчуқсимонлар оиласига мансуб бўлган саъваларни овлаётгани маълум бўлди.
Ўрганишлар давомида 60 дона саъва ва ноқонуний ов қуроллари (тўрлар) далолатнома асосида олиб қўйилиб, содир этилган ҳуқуқбузарлик учун 8 нафар фуқаронинг ҳар бирига маъмурий баённома расмийлаштирилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 90-моддаси 1-қисми билан ҳар бирига нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида (3 миллион сўмдан) жарима қўлланди.
60 дона саъва қуш шу куннинг ўзида давлат инспекторлар томонидан табиатга қўйиб юборилди.
Изоҳ (0)