Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда сентябрь ойидаги товар-хом ашё биржасининг фаоллик даражаси таҳлил қилинди. Бу ҳақда «Дарё»га Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар бермоқда.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

2022 йилнинг сентябрь ойида ишбилармонлик фаоллиги индексининг биржа компоненти 1,0866 бирликни ташкил этди.

Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,7 фоизга ошганлигини англатиб, битимлар сонининг 30,6 фоизга кўпайганлиги билан изоҳланади.

Шу билан бирга ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача ҳажми 13,3 фоизга камайган.

Мамлакат товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2022 йил сентябрь ойида 6,57 трлн сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,9 фоизга ошган.

Шунингдек, ўтган ҳафта давомида, яъни 17—23 октябрь кунлари Ўзбекистон товар-хом ашё биржасининг савдо платформаларида 2,67 трлн сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 8,9 фоизга пастдир.

Бунда сотувларнинг 72,9 фоизи — биржа савдолари; 1,6 фоизи — кўргазма-ярмарка савдолари; 25,3 фоизи — электрон давлат харидлари ва 0,2 фоизи — авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 520,9 млрд сўмни ташкил қилди.

Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 147,3 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 2 015 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 6,2 млрд сўмни ташкил қилди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда
Дунё
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси президент сайловида қатнашишга тайёрлигини билдирди
Маданият
«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)