ОneTwoТrip маълумотларига кўра, Янги йил байрамида россияликлар учун энг машҳур мамлакатлар номи маълум бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Рўйхатнинг етакчиси Таиланд бўлиб, у ерда қишки таътил учун брон қилиш улуши 15 фоизга етади.
Иккинчи ўринда Вьетнам жойлашган бўлиб, у ерга сайёҳларнинг 11 фоизи боришни режалаштирмоқда.
Кучлик учликни Қозоғистон ёпди. Ҳар ўнинчи россиялик саёҳатчи Янги йилда бу мамлакатга боришни ният қилган.
Энг машҳур бешта йўналиш қаторига Туркия ва Ўзбекистон ҳам киради. Ушбу давлатларга саёҳатчиларнинг 6-8 фоизи фоизи учишни режа қилган.
Бир йил аввал, худди шу даврда Туркия, Арманистон, Молдова, Венгрия, Грузия, Озарбайжон, Бирлашган Араб Амирликлари, Сербия, Чехия ва Мальдив ороллари Янги йил байрамлари учун энг машҳур йўналишлар қаторига кирган эди.
Онлайн сервис мутахассислари томонидан Россияда жорий йилнинг 31 декабридан 2023 йилнинг 8 январигача бўлган даврда фойдаланувчиларнинг парвозларни банд қилиш маълумотлари таҳлил қилинди.
Изоҳ (0)