Telegram’да фойдаланувчи номларини (username) махсус платформа орқали сотиб олиш имконияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда илова асосчиси Павел Дуров ўз Telegram каналида маълум қилди.
Ваъда қилинганидек, биз Telegram фойдаланувчи номларини махсус платформа — «Fragment.com»да сотиб олиш имкониятини ишга туширдик, — дейди Дуров.
Таъкидланишича, энг қиммат фойдаланувчи номлари учун кимошди савдолари аллақачон амалда.
Бир неча кундан кейин фойдаланувчиларга Fragment’да мавжуд фойдаланувчи номларини сотиш имкониятини ҳам жорий қилинади.
Ижтимоий тармоқлар тарихида биринчи марта фойдаланувчи номлари учун адолатли, шаффоф бозор ташкил этилди, — дейди Telegram асосчиси.
Аввалроқ Telegram асосчиси Дуров рус тилидаги қатор каналлар нега блокланганини тушунтиргани ҳақида хабар берилган эди
Изоҳ (0)