Россия ҳарбийларининг ўртача даромади 2022 йил охиригача 51 минг рублга ёки 32 фоизга ошади. Бу ҳақда Электрон бюджет маълумотларига таяниб «Ведомости» газетаси хабар бермоқда.
2022 йилги бюджетда ҳарбийларга тўловлар учун 912 миллиард маблағ ажратилган бўлса, ҳозир бу миқдор 1,216 триллион рублга ошган.
«Ведомости» маълумотларига кўра, агар Россиядаги ҳарбий хизматчиларнинг ўртача йиллик сонини улар учун белгиланган харажатларга ажратилса, 2021 йилда ўртача иш ҳақи 38,9 минг, 2022 йилда эса 51,4 минг рублни ташкил қилади, бу 32 фоизга кўпдир.
Ҳарбийларнинг реал даромади атиги 16 фоизга ўсади, чунки 2022 йилда инфляция Иқтисодиёт вазирлигининг тахминларига кўра 13,9 фоизни ташкил қилиши керак.
«Ведомости»нинг ҳисоб-китоби Росстат маълумотларига тўғри келади. 2018 йилдан бери агентлик ҳарбийларнинг даромадлари тўғрисидаги маълумотларни кўриб чиқмайди, балки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва «Жамиятга давлат хизматларини кўрсатиш» умумий тоифаси бўйича ҳисоботни эълон қилади.
Росстат маълумотларига кўра, ушбу тоифадаги ўртача даромад тахминан 38,5 минг рублни ташкил қилади.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий операцияда қатнашган шартнома асосидаги ҳарбий хизматчиларга ойига 200 минг рублдан тўловларни таклиф қилади.
Шунингдек, ҳукумат сафарбар қилинган ҳарбий хизматчиларга 195 минг рубль миқдорида ойлик тўловлар белгилаган.
Изоҳ (0)