Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитой АҚШ билан тотувликнинг ўзаро ҳурмат ва манфаатли ҳамкорликка асосланган йўлини излашга тайёр. Бундай сиёсат нафақат икки давлат, балки бутун дунёга манфаат келтиради. Бу ҳақда ХХР раиси Си Цзиньпин АҚШ—Хитой муносабатлари миллий қўмитасининг йиллик зиёфати иштирокчиларига йўллаган табрик мактубида айтиб ўтди, деб ёзади CCTV.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Си Цзиньпин дунёдаги мавжуд вазиятни нотинч деб атади.

«АҚШ ва Хитой йирик давлатлар сифатида дунёда барқарорлик ва ишончни ошириш учун алоқаларни ривожлантириши ҳамда икки томонлама ҳамкорликни кучайтириши керак», — деди у.

Октябрь ойи охирида бўлиб ўтган Хитой Коммунистик партиясининг (ККП) 20-Миллий қурултойида Си Цзиньпин учинчи муддатга партия Марказий қўмитасининг бош котиби ва мамлакат раҳбари этиб сайланди.

Си Цзиньпиндан олдинги президентлар мамлакатни икки беш йиллик муддатга бошқарган. Бироқ 2018 йилда конституцияга ўзгартириш киритилиб, мамлакатни чексиз муддатга бошқаришга рухсат берилди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маслаҳатлар
Қишда касал бўлмасликнинг синалган 5 та усули
Маҳаллий
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» бошқаруви раиси ва яна 3 масъулга ҳайфсан берилди
Дунё
«Россия баҳорда янги ҳужум бошлаш учун Украинадаги урушни музлатмоқчи» — Столтенберг