Самарқанд шаҳрида 27—28 октябрь кунлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеясининг кузги сессияси бошланди.«Дарё» ушбу сессиядан фотогалерея тақдим этади.
Маълум бўлишича, тадбирларда МДҲ ПАга кирувчи мамлакатлар парламентлари делегациялари раҳбарлари ва аъзолари, халқаро ташкилот вакиллари, олимлар ва экспертлар, жами 500 дан ортиқ киши иштирок этмоқда.
Сессия ишини Ассамблеянинг маданият, ахборот, туризм ва спорт, аграр сиёсат, табиий ресурслар ва экология, сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик бўйича доимий комиссияларининг мажлислари очиб берди.
Шунингдек, ёшлар парламенти ҳамда аграр сиёсат, табиий ресурслар ва экология бўйича учрашувлар бўлиб ўтмоқда.
Тадбир давомида, Парламент делегациялари раҳбарлари ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)