Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь сентябрь ойларида Қозоғистондан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, қўшни давлатдан асосан буғдой олиб келинади – 1,8 миллион тонна. Бундан ташқари:
- Буғдой уни – 280 минг тонна;
- Арпа – 73 минг тонна;
- Ўсимлик ёғи – 65 минг тонна;
- Картошка – 49,6 минг тонна;
- Маргарин маҳсулотлари – 37 минг тонна;
- Маккажўхори – 33,7 минг тонна;
- Қорамол гўшти – 13,1 минг тонна;
- Сут маҳсулотлари – 3,7 минг тонна;
- Қандолат маҳсулотлари – 1,9 минг тонна;
- Какао ва шоколад – 1,2 минг тонна.
Изоҳ (0)