«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси Франция чемпионатининг сентябрь ойидаги энг яхши футболчисига айланди.
Аргентиналик футболчи 57% овоз тўплади. «Лорян» аъзоси Данго Уаттара (31%) ва «Лилл» ҳужумчиси Жонатан Дэвид (12%) иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади.
Месси сентябрь ойида Франция чемпионатида 3 та ўйинда иштирок этиб, «гол+пас» тизимида 4 очко (1+3) жамғарди.
Уаттара эса сентябрда 4 та ўйинда иштирок этиб, 6 очко (4+2) тўплаган, Дэвид эса 3 ўйинда 3 та голга муаллифлик қилган.
Август ойида ушбу совринни Неймар қўлга киритган эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)