• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Демократик давлат» қурмоқчи бўлган Мозамбик президентининг ҳалокати ва «Руҳнома»ни уч марта ўқиш орқали «жаннатни ваъда қилган» Сапармурат Ниёзов. Кун хронологиясида 19 октябрь

    19 октябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан «Руҳнома»ни уч марта ўқиган туркман халқига «тўғридан-тўғри жаннатни ваъда қилган» Сапармурат Ниёзов ва қояга урилган Мозамбик президентининг самолётига оид фактлар ўрин олган.

    Туркман аҳлига «жаннатни ваъда қилган» Сапармурат Ниёзов

    2002 йилнинг шу кунида Туркманистон собиқ президенти Сапармурат Ниёзовнинг «Руҳнома» китобининг бир йиллиги нишонланган эди. 2006 йилда вафот этган президент ўзига хос ислоҳотлар ва ечимлар билан ёдда қолган. Китобни ўрганиш ўрта мактабларда 2013 йилда, Туркманистон ОТМларида эса 2014 йилдан бошлаб бекор қилинган эди.

    Ниёзовни бутун мамлакат бўйлаб олтин ҳайкалларини ўрнаттирган, балетни, тилла тиш, соқол ва мўйлов қўйишни тақиқлаган, вазирларни пойтахтдаги махсус 28-километрли йўлакда югуришга мажбур қилган шахс сифатида кўпчилик эслайди. 21 йил президентлик қилган Ниёзов шарафига, шунингдек, унинг ота-оналари номида шаҳар ва туманлар, қишлоқлар, корхоналар, кўча ва мактаблар номланган. Унинг ҳайкаллари, бюстлари ва портретлари минглаб майдон ва биноларни безаб келган.

    Ниёзовнинг икки томли «Руҳнома» асари туркманлар учун асосий ахлоқ кодексига айланган. 2001 йилда Туркманбоши ўз халқи учун асосий китобни ёзганини эълон қилган. Турманларнинг руҳий ривожланиш дастурини ўз ичига олган «Руҳнома»ни яратиш ғояси Ниёзовга 1998 йилда келган. Унинг фикрича, у «инсон хулқ-атвори низоми, туркман жамиятининг қонун-қоидалари ва йўриқномалари тўплами»га айланиши керак эди. «Руҳнома» китобининг асосий вазифаси «маънавий тараққиёт йўналиши, унутилган урф-одат ва анъаналарни тиклаш» бўлган.

    Китоб бошқа ўнлаб хориж тилларига, хусусан, камёб, зулу тилига таржима қилинган, шунингдек, овозли вариантда тақдим этилган. Бундан ташқари, асар кўзи ожизлар учун махсус шрифтларда чиқарилган.

    Китоб шарафига Туркманистонда сентябрь ойи «Руҳнома» номига ўзгартирилган, ҳафта кунларидан бири — шанба эса «руҳкун» деб аталган. Бу кунда мамлакатнинг барча аҳолиси ўз раҳнамоларининг китобини ўқиши, кино, театрга бориши, маънавий жиҳатдан яхшиланиши керак бўлган. Бундан ташқари, 2005 йилда парламент қарори билан Туркманистонда «Руҳнома» йили деб эълон қилинган.

    Сапармурат Ниёзов ва Ислом Каримов

    Сапармурат Ниёзов ва Ислом Каримов
    Фото: «Ўзархив»

    Туркманбошининг иши мактаблар ва ОТМларда алоҳида фан сифатида ўтилган, китобдаги маълумотлардан Туркманистондаги барча ташкилотларда мутахассислик имтиҳони олинган ва ҳатто ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда ҳам ундан имтиҳон топширилган.

    «‘Руҳномаънинг биринчи китобини ёзиб тугатганимда, Аллоҳдан уни уйида овоз чиқариб уч марта ўқиган инсон ажали етганида тўғридан-тўғри жаннатга тушишини сўраганман. ‘Руҳномаъни уч марта ўқиган инсоннинг ақлий салоҳияти ошади, табиатни, қонунлар, инсоний қадриятларни тушунади», — деган Ниёзов.

    Шунингдек, Ниёзов мамлакатда мухолифатни тўлиқ йўқотган. Унинг бошқарув вақтида юзга яқин бош вазир ўринбосарлари ва вилоят раҳбарлари, яна юздан ортиқ бошқа юқори мартабали амалдорлар ҳибсга олинган.

    Давлат раҳбари Туркманистоннинг саҳроли ҳудудларига пингвинларни «кўчириб келиш» бўйича ўзига хос қарор қабул қилган. Ниёзов ҳарорат 40 даражага етадиган жойда қуриладиган ҳайвонот боғига 18 миллион доллар ажратиш ниятида эканини маълум қилган. У ҳайвонот боғида пингвинлар бўлиши мажбурий эканини айтган. Дунёдаги энг иссиқ давлатлардан бирида болалар йил давомида конки ва хоккей ўйнаши учун муз саройи қурилган.

    Фото: Wikipedia

    Туркманистон Халқ Кенгаши Туркманбоши мамлакатни умрининг охиригача бошқариши тўғрисида қарор қабул қилган. Бутун мамлакат бўйлаб Ниёзовнинг олтин ҳайкаллари ўрнатилган, улар орасида Ашхободдаги айланиб турадиган улкан ҳайкал ажралиб турган. Ниёзовнинг тасвири ароқ ва коняк идишларига, пул купюраларига туширилган.

    Расман Туркманбоши номига «Буюк» ҳам қўшилган Ниёзовнинг ўзи мақтовлардан уялишини таъкидлаган. 2003 йилда тележурналистлар учун «Туркманбошини ким камроқ мақтайди» номи остида танлов эълон қилган.

    Сапармурат Ниёзовнинг ноодатий қарорлари орасида вазирларга кўп километрли югуриш топшириғини қўйганидир. Бундан ташқари, у ёшларга узун соч, соқол ва мўйлов қўйиш, автомобиллардаги магнитофонларни ёқишни тақиқлаган, балет, опера, цирк ва Халқ рақси бўйича миллий ансамблни тақиқлаган, охирги 10 йилда олинган хориж ОТМларнинг дипломларини ҳақиқий эмас деб топган.

    Туркманбоши ҳатто тилла тиш қўйишни тақиқлаган. Ниёзов Қишлоқ хўжалиги институти талабалари билан учрашувда 1-босқич талабасининг тилла коронкаси борлигини кўриб қолган. Талабанинг нутқини бўлган Туркманбоши унга нима сабабдан ёш ва чиройли бўлатуриб тилла тиш қўйиб олганини сўраган. «Ёшларнинг тишлари итники каби суякни ғажий олиши учун мустаҳкам ва соғлом бўлиши керак», — дейди Туркманбоши.

    Фото: Wikipedia

    Эртаси куни таълим вазири, ОТМларнинг ректорлари кўрсатмасига биноан барча талабалар тилла тишларини олдириш учун стоматологик клиникаларга юборилган.

    «Бу авария эмас, қўпорувчилик эканига ишончим комил»

    Бундан 36 йил олдин ЖАР тоғларида ичида Мозамбик президенти Самора Машел бўлган «Ту-134» самолёти ҳалокатга учраганди. Ҳозирга қадар кўплаб инсонлар мазкур фожиа қасддан уюштирилган деб ҳисоблайди.

    Фото: Timesливе

    Самора Мозес Машел 1933 йилнинг 29 сентябрь куни деҳқон оиласида дунёга келган. У католиклар мактабида тўртта синфни тамомлаб, португал тили ва маданиятини ўрганган. 1954 йилда Машел медбрат мутахассислигини ўрганган, аммо молиявий қийинчиликлари боис ўқишни тугата олмаган ва шифохонада ишга кирган. Охир-оқибат у тиббиёт йўналишида карьера қила олмаган — 1963 йилда Машел Танзанияга йўл олиб, Мозамбикни озод этиш миллий фронтига бориб қўшилган.

    1966 йилда ташкилот котибига, 1970 йилда эса раҳбарига айланган. 1975 йилда Машел «Мозамбикнинг тўлиқ мустақиллиги ва унинг конституциясини» ваъда қилган ҳолда президентлик лавозимини эгаллаган. Унинг сўзларига кўра, Мозамбик «демократик давлат»га айланиши керак эди.

    Машел Маркс-Ленин ғояларини қўллаб-қувватлаган ва оқ танли кўчманчиларнинг мамлакатдан чиқиб кетишини рағбатлантирган. Мамлакатдаги ҳаммаям бу сиёсатдан хурсанд бўлмаган: 1976 йилда Мозамбик миллий қаршилиги ташкилоти шакллантирилган бўлиб, у социализм тарафдори бўлган Машелга қарши чиққан. Бу 1984 йилга келиб Мозамбикнинг барча вилоятларини қамраб олган ва 1992 йилгача давом этган фуқаролар урушининг бошланиш нуқтаси эди.

    1986 йилнинг 19 октябрь куни Машел Жанубий Африка ҳукумати билан апартеид (ирқий ажратишнинг расмий сиёсати) бўйича музокараларни ўтказиб, Лусакага қайтаётган бўлган. У ўнлаб амалдорлар ва тўққизта экипаж аъзоси билан парвоз қилган.

    «Ту-134» экипажи Мозамбикда уч йил ишлаган: улар СССР авиаэксперт ва Мозамбик Ҳарбий-ҳаво кучлари ўртасидаги шартномага асосан «Аэрофлот» томонидан юборилган. Улар маҳаллий аэропортга 65 та қўнишни амалга оширган бўлиб, учдан икки қисми тунги вақт ҳисобига тўғри келган.

    Фото: Timesливе

    Соат 18:46 да самолёт Мапуту аэропортининг диспетчерлик маркази билан алоқага чиққан. Бортрадист Курла радиомаёғи ёнидан ўтаётгани, пастлашга тайёрлигини маълум қилган. Соат 19:10 да радионавигацион тизимни юборган штурман йўналишни ўзгартирган. Орадан бир неча дақиқа ўтгач, қўниш ҳақида хабар берувчи тизим ўчиб қолган. Ерга хавфли яқинлашиш тизими ишга тушиб кетганига қарамай, курс йўналишини ўзгартирмаган.

    Маҳаллий вақт билан соат 21:21 да самолёт қояга бориб урилган. Ҳаво кемасида бўлган 44 кишининг 34 нафари ҳалок бўлган. Бу Мозамбик тарихидаги энг йирик авиаҳалокат ҳисобланади. ЖАР ҳукумати ҳалокат экипаж айби билан содир бўлган деган хулосага келган — улар парвозни қурилмалар панели ўрнига, визуал кўриш орқали қалин булутлар ҳолатида қоронғида қўнмоқчи бўлган. Парвоз траекторияси экипаж навигация қурилмасини бошқа маёққа қараб созлагани сабаб хато бўлган. Ҳатто экипаж аъзоларининг қонида алкоголь бўлганига оид версия ҳам илгари сурилган, аммо кейинроқ ташқи ишлар вазири Р.Бота бу маҳаллий авиаэкспертлар томонидан ўйлаб топилганини тан олган.

    Албатта, мазкур версия танқидларга учраган. СССР экипаж хато қилиш мумкин эмаслигини, самолёт қўпорувчилик ҳаракати натижасида курсни ўзгартирганини иддао қилган. Ҳолатни текшириш бўйича тузилган махсус комиссия экспертиза ўтказиб, самолётнинг барча қурилмалари соз ҳолатда ва об-ҳаво парвоз учун қулай бўлганини аниқлаган. Экипаж аъзолари орасида ягона омон қолган бортмеханик Владимир Новоселсов фожиа ҳақида шундай деганди: «Бу авария эмас, қўпорувчилик ҳаракати эканига ишончим комил. Жанубий африкаликлар уни олдиндан режалаштирган. Президент Самора Машел уларга халақит қилаётганди».

    Бундан ташқари, тергов материаллари бутун парвоз давомида экипаж адекват ҳолатда бўлгани, вазиятни тўлиқ назорат остида ушлагани ва Мапуту аэропорти диспетчери билан алоқани аниқ олиб боргани тасдиқлаган.

    Фото: Timesливе

    Бортдаги «қора қути» ёзувларида аниқланган биргина жумла ҳалокатга ойдинлик киритган. «ВОР у ерга кўрсатяпти», деган штурман командирга.

    ВОР — кўп йўналишли радиомаёқ бўлиб, самолётнинг навигацион қурилмаси айнан ундан маълумот олган. Электрон блокларнинг лаборатория тадқиқотлари қурилмалар соз ҳолатда бўлганини кўрсатган — у Мапуту аэропорти майоғи частотасига тўғриланган. Афтидан, шу йўналиш орқали анча кучли маёқ ёрдамида хато йўналиш бўйича маълумот узатилган ва бу самолёт йўналишининг ўзгариши ҳамда ҳалокатга сабабчи бўлган.

    «Ту-134» ортидан 50 дақиқа фарқ билан Мозамбикнинг Boeing-737-200 самолёти учаётган бўлган. У ҳам йўналишдан адашиб, ҳалокат содир бўлган томон ҳаракатланган. Экипаж аъзоларининг айтишича, улар навигацион қурилманинг кўрсатмаларига аниқ ишонган ва шу бўйича парвоз қилган. Қўниш вақтида келиб Мапуту аэропорти ёпилганининг эълон қилинишича, уни ҳалокатда қутқариб қолган — самолёт учган жойига қайтиб қўнишга мажбур бўлган.

    Жанубий африкалик журналист Жак Ду-При мустақил равишда ҳалокат сабабларини ўзгаришга қарор қилган. У маҳаллий деҳқонлар билан мулоқот қилганида, аҳоли самолёт урилган тоғда ҳарбийларнинг палаткасини кўрганини айтган. Ҳалокатнинг эртаси куни эса палатка йўқ бўлган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Сталиннинг супержосуси — Рихерд Зоргенинг қўлга олиниши, Беназир Бхуттога қарши уюштирилган теракт ва десантчилар самолётининг ҳалокати. Кун хронологиясида 18 октябрь

    19.10.2022, 09:30   Изоҳ (0)   57032
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Херсон раҳбари аҳолини Днепрнинг чап қирғоғига эвакуация қилиш ҳақида маълум қилди

    18.10.2022, 23:52

    Брянск ва Курскдаги бир нечта қишлоқ ўққа тутилди

    18.10.2022, 23:10

    Анқара: Путин ва Зеленскийни учраштиришнинг ҳозирча ҳеч қандай имкони йўқ

    18.10.2022, 22:46

    «Россиянинг Ғарбдаги собиқ дипломатик алоқаларини сақлаб қолиш мантиққа тўғри келмайди» — Лавров

    18.10.2022, 21:58

    Мусобақада ҳижобсиз иштирок этган эронлик спортчи узр сўраб чиқди

    18.10.2022, 21:22

    Россиялик космонавт Олег Артемев пиёдалар ўтиш жойида одам уриб юборди

    18.10.2022, 21:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 13 ёшли бола 3 яшар укасини шўхлиги учун OLX’да сотувга қўйди (фото)

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:45

    Тошкентда уйида 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаётган фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 26 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:01

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:45

    Марказий Африкада трансформатор портлаши оқибатида 29 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:22

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:10

    Суперлига. “Андижон” камбек қилиб, “Хоразм”ни мағлуб этди

    Спорт | 26 июн, 22:10

    Трамп Нетаньяхуга қарши ишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди

    Дунё | 26 июн, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.