• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Бу бизнинг урушимиз эмас. Украиналиклар бизга ёмонлик қилмаган». Бошқирд миллатчилари қуролли қаршилик ҳаракатини тузди

    2020 йилда Куштау тоғида фойдали қазилмалар қазиб олинишига қарши намойишларда қатнашган бошқирд миллатчилари сафарбарликка жавобан ҳамда республиканинг Россиядан ажралиб чиқиши ҳақидаги шиорлар остида қуролли қаршилик ҳаракатини туза бошлади. Бу ҳақда «Верстка» нашри хабар берди, у миллатчилар етакчиларидан бири Руслан Габбасов билан суҳбатлашди.

    Уфа

    Уфа
    Фото: Уфа мэрияси

    Нашр иккита ҳаракат ҳақида ҳикоя қилади. Биринчиси Габбасов раҳбарлик қилувчи «Бошқирд миллий сиёсий маркази» бўлса, иккинчиси — аноним бошқирд партизанлари бўлиб, улар Украинадаги уруш фонида юзага чиққан. Нашр «Бошқирд қаршилик қўмитаси» аноним Telegram-каналига таянмоқда, у эса Россия президенти Владимир Путин томонидан қисман сафарбарлик эълон қилинган кун — 21 сентябрда очилган. Унинг илк постида шундай дейилади: «Канал Бошқирдистонда Путин ҳокимиятига қарши миллий қаршиликни ташкиллаштириш учун яратилди. Митинглар ва намойишлар даври ўтди, энди фақат Путиннинг малайлари учун фақат Молотов коктейллари ва ўқлар қўлланилади».

    Партизанлар бошқирд ва татар қишлоқларида сафарбарликни тўхтатишни талаб қилмоқда. Улар ҳарбий комиссариатларга, «Ягона Россия» идораларига ўт қўйиб, яширинча фаолият юритишга чақирмоқда. Мансабдорлар бу хатти-ҳаракатлар ва баёнотлар юзасидан ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ.

    «Бошқирд миллий сиёсий маркази» 2021 йилда ташкил топган бўлиб, у энг йирик «Бошкорт» миллий ташкилоти давомчиси, унга ҳам Габбасов раҳбарлик қилган, аммо у 2020 йилда экстремистик ҳаракат деб тан олинган. Габбасов икки йил аввал Куштау тоғида оммавий норозиликларни ташкиллаштирган фаоллардан биридир.

    Габбасовнинг тарафдорлари Бошқирдистон учун суверенитетга эришмоқчи, улар ҳудуд Россия таркибидан чиқиб, ўз армиясига эга бўлган мустақил давлатга айланишини истаяпти.

    Россияда сафарбарлик эълон қилинганидан кейин «Бошқирд миллий сиёсий маркази» «яширинча фаолият юритиб, Путин ҳокимиятига қарши партизанлар урушини олиб бориш»га даъват эта бошлаган. Унинг Telegram-каналида бошқирд қўшинлари тузила бошлагани ҳақида хабарлар пайдо бўлган.

    Габбасов нашрга маълум қилишича, сафарбарлик бошлангач, кўпчилик бошқирд фаоллари Россиядан кетиб қолган, қолганлар эса яшириниб юрибди.

    «Улар империя учун жанг қилишни хоҳламайди. Бу бизнинг урушимиз эмас, деган фикрда улар. Нима учун бошқирдлар ‘рус дунёси’ учун Украинанинг қаерларидадир ўлиб кетиши керак? Украиналиклар бизга ҳеч қандай ёмонлик қилгани йўқ, империя эса бизга доим босим ўтказиб келган. Улар бизнинг бошқирд тилимизга босим ўтказган, бизнинг етакчиларимизни қамаган. Нима учун энди биз улар учун жанг қилишимиз керак?» — деди у.

    19.10.2022, 09:56   Изоҳ (0)   21193
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Тез орада Херсон учун жанг бошланади» — Херсон вице-губернатори

    19.10.2022, 09:55

    «Демократик давлат» қурмоқчи бўлган Мозамбик президентининг ҳалокати ва «Руҳнома»ни уч марта ўқиш орқали «жаннатни ваъда қилган» Сапармурат Ниёзов. Кун хронологияс...

    19.10.2022, 09:30

    Херсон раҳбари аҳолини Днепрнинг чап қирғоғига эвакуация қилиш ҳақида маълум қилди

    18.10.2022, 23:52

    Брянск ва Курскдаги бир нечта қишлоқ ўққа тутилди

    18.10.2022, 23:10

    Анқара: Путин ва Зеленскийни учраштиришнинг ҳозирча ҳеч қандай имкони йўқ

    18.10.2022, 22:46

    «Россиянинг Ғарбдаги собиқ дипломатик алоқаларини сақлаб қолиш мантиққа тўғри келмайди» — Лавров

    18.10.2022, 21:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.