Эстония парламенти Россияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат деб эълон қилди. Бу ҳақда Рийгикогу (парламент) сайтида маълум қилинган.
«Рийгикогу Россия режимини террорчи режим, Россия Федерациясини эса терроризмнинг ҳомийси деб эълон қилади, уларнинг ҳаракатлари биргаликда рад этилиши керак. Рийгикогу халқаро ҳамжамиятни шу каби декларацияларни қабул қилишга чақиради», — дейилади баёнотда.
Эстониялик депутатларнинг ҳеч бири қарши овоз бермаган.
Изоҳ (0)