Жакарта—Бухоро—Жакарта йўналишида авиақатновларни ташкил этиш имкониятлари муҳокама этилди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Транспорт вазирлиги, Uzbekistan Airports, Бухоро халқаро аэропорти, Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонаси раҳбарияти ва Ўзбекистон сайёҳлик компаниялари вакиллари Индонезиянинг Garuda Group авиакомпанияси президенти ва бош директори Ирфан Сетиапутра билан учрашди.
Учрашув давомида фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари ва истиқболлари муҳокама этилди. Ўзбекистон сайёҳлик компаниялари томонидан Жакарта—Бухоро—Жакарта йўналишида мунтазам авиақатновни ташкил этиш таклиф этилди.
Garuda Group компанияси раҳбарияти мазкур таклифнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш мақсадида биринчи навбатда бозор ва мавжуд талабни ўрганиш учун чартер қатновларини ташкил этишни кўриб чиқишни маълум қилди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)