Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Исроилни Украинага қурол етказиб беришдан огоҳ қилиб, бундай қадамни «енгилтаклик» деб атади. Сиёсатчининг сўзларига кўра, бу Россия-Исроил алоқаларини бузади, деб ёзади «Коммерсантъ».
«Исроил Киев режимига қурол етказиб бермоқчи, шекилли. Жуда енгилтаклик билан қўйилаётган қадам. У мамлакатларимиз ўртасидаги барча давлатлараро муносабатларга путур етказади», — деб ёзди у Telegram’да.
Аввалроқ Исроилнинг диаспора масалалари бўйича вазири Нахман Шай Украинага ҳарбий ёрдам тақдим этишга чақирганди. У The Washington Post газетасининг Эрон Россияга баллистик ракеталар юборишни режалаштираётгани ҳақидаги хабарига шу тариқа жавоб қилди.
WP августда Россия Эрон дронларининг бир партиясини қабул қилиб олгани ҳақида ёзганди. Москва ва Теҳрон бу маълумотни расман тасдиқлагани йўқ. Хусусан, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён сентябрь охирида Теҳрон низо томонларининг ҳеч бирини қўллаб-қувватламаётганини айтганди.
Ундан аввалроқ эса Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Исроилдан ҳеч қандай ёрдам таклиф этилмаганидан ҳайратда эканини айтган эди.
Изоҳ (0)