Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Истанбулнинг Фикиртепе туманидаги 24 қаватли осмонўпар бино ёниб кетди, деб хабар бермоқда Туркиянинг Oda TV нашри.

Видеодан кадр

Видеодан кадр

Осмонўпар бинонинг пастки қаватида юзага келган ёнғин кўп ўтмай ён томондаги йўлак орқали юқори қаватларга кўтарилган.

Бироз вақт ўтгач, ўт ўчирувчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан ёнғин бартараф этилиб, бино назоратга олинган. 24 қаватли бинодаги ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум.

Истанбул мери Экрем Имомўғли ёнғинда ҳалок бўлганлар йўқлигини айтди.

«Фикиртепе туманида кўп қаватли уйдаги ёнғин ўт ўчирувчиларимиз томонидан назоратга олинди. Эвакуация қурбонларсиз амалга оширилди. Ёнғин келиб чиқиш сабаблари текширувдан сўнг маълум бўлади», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди