Истанбулнинг Фикиртепе туманидаги 24 қаватли осмонўпар бино ёниб кетди, деб хабар бермоқда Туркиянинг Oda TV нашри.
Осмонўпар бинонинг пастки қаватида юзага келган ёнғин кўп ўтмай ён томондаги йўлак орқали юқори қаватларга кўтарилган.
Бироз вақт ўтгач, ўт ўчирувчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан ёнғин бартараф этилиб, бино назоратга олинган. 24 қаватли бинодаги ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум.
Истанбул мери Экрем Имомўғли ёнғинда ҳалок бўлганлар йўқлигини айтди.
«Фикиртепе туманида кўп қаватли уйдаги ёнғин ўт ўчирувчиларимиз томонидан назоратга олинди. Эвакуация қурбонларсиз амалга оширилди. Ёнғин келиб чиқиш сабаблари текширувдан сўнг маълум бўлади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)