• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Миллион»нинг Украинадаги уруш кулгига олинган саҳна кўриниши танқидга учради. Кулги жамоасининг концерти тегишли ташкилотлар назоратидан ўтказилганмиди?

    Ижтимоий тармоқларда «Миллион» жамоасининг шу йилнинг май ойида ўтказилган концерт дастури кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Аслида бу жамоага билдирилаётган танқидлар янгилик эмас. Чунки аввалги дастурлари ҳам кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлганди. Украина ва Россия уруши ҳақида тайёрланган саҳна кўриниши сабаб жамоа нафақат савиясизликда, балки ўзга миллат ва давлат фуқароларининг устидан кулишда айбланмоқда. Саҳна кўринишида ўзбек мухбири репортаж тайёрлаш учун уруш майдонига бориши ва у ерда тижоратчи ҳамюртини учратиб қолиши акс эттирилган. Ўзбекистонлик мухбир уруш вақтида ҳам олди-сотди билан шуғулланаётган ҳамюрти билан суҳбатлашади. Мухбирнинг репортажини бошловчи Даврон Кабулов олма еб кузатиб ўтиради.

    Украинада аёллар зўрланаётган, болакайлар бомбалар остида бурда-бурда бўлаётган бир пайтда, ўзбек шоуменлари ўзларининг бачкана чиқишлари билан бу фожиани кулгига олишмоқда. Яна «Халқлар дўстлиги» санъат саройида!

    Бу концертни кўриб ҳеч ҳайрон бўлмадим: бизнинг боримиз шу! Украинага эртага атом бомбаси ташланса, шуни ҳам бачкана аския қиламиз. Нурланган Украинада қурут, қовун ва «семичка» сотаётган ўзбекни кўрсатамиз, — деб ёзилади Facebook тармоғига жойланган постда.

    Пост эгаси нафақат жамоа аъзоларини, балки уларнинг хатти-ҳаракатларига кулиб, оддий қабул қилаётган томошабинларни ҳам кескин танқид қилган. Пост якунида Маданият вазирлиги ва «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси назоратни қўлдан чиқаргани ҳақида ҳам ёзиб қолдирилган. Ушбу постга кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўз муносабатларини билдириб, бундай вазиятдаги давлатнинг устидан кулиш нафақат сиёсатга, балки инсонийликка ҳам тўғри келмаслигини таъкидлаб ўтишган.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Сир эмаски, жамоанинг ҳеч бир концерт дастури эътибордан четда қолмайди. Концерт чипталари ҳам, интернетга жойланган видеоларга бўлган талаб ҳам ҳамиша юқори. Муҳокамаларга сабаб бўлган сўнгги дастур ҳам қисқа вақт ичида YouTube тармоғида 19 миллион марта томоша қилинди.

    Хўш, интернет фойдаланувчиларининг эътирозига сабаб бўлаётган саҳна кўриниши тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилганми ва, умуман, қизиқчиларнинг концерт дастурларини ўтказишда қандай талаблар бор? Шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси матбуот котиби Аббос Эргашев билан боғландик.

    Кейинги вақтларда бу каби мурожаатлар кўпайиб кетган. Масалан, бугуннинг ўзида тўртта мурожаатда «Миллион» жамоасидаги Украина ва Россиядаги вазиятга бағишланган саҳна кўриниши борасидаги танқидий фикрларни эшитдим. Афсуски, «Нега назорат қилмаяпсизлар?» деган эътирозлар кўп бўляпти.

    2020 йилнинг 24 августдаги ПФ-6044-сон фармонининг 2-иловасига мувофиқ концерт-томоша тадбирига  бериладиган бир марталик рухсатнома, оммавий тадбирларга рухсатнома ва халқаро ва умумдавлат тадбирларига рухсатномани келишиш бирлаштириш орқали бекор қилиниб, 2021 йил 1 январдан оммавий тадбирларга рухсатнома бериш тизими ташкил этиш қайд этилган.

    «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги 2021 йил 14 июлдаги (ЎРҚ-701-сон) Ўзбекистон Республикаси қонуни асосида «Махсус электрон тизим орқали айрим рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низоми» билан оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатноманинг паспорти асосида Ички ишлар вазирлиги ваколатли орган сифатида белгиланган.

    Фото: «Lex.uz» / Скриншот

    Фото: «Lex.uz» / Скриншот
    Яъни «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси аввалгидек концертолди ёки томоша вақтида етарли даражада назорат қилолмаяпти. Томоша ўтганидан кейин ижодкорларга тушунтириш ишлари олиб борилади, аммо концерт ўтказиб бўлинганидан кейин бунинг аҳамияти у қадар сезилмайди.

    Аксарият қизиқчиларнинг тақлидлари, шеърий пародиялари қанчалик кулгили бўлмасин, кишига эриш туюлади. Негаки, бу эҳтирослар сохта, тўқилган, аниқроғи, ўзгаларни чалғитиш, миямизнинг кулгига бўлган табиий эҳтиёжларини енгилгина қондириш учун намойиш этилаётгандек таассурот уйғотади.

    Саҳнада 4 минг кишига қилинаётган ҳаракатнинг ножўя таъсири миллионлаб инсон заҳарлашига ёки, айниқса, ёшларнинг маънавий бузилишига олиб келмоқда.

    Маълумот учун: ички ишлар органлари томонидан оммавий тадбирларга бериладиган рухсатномада ташкилотчи ариза беришдан аввал «Халқлар дўстлиги» санъат саройида режалаштирилаётган концерт дастурларини ва сценарийсини кўриб чиқиши ва сарой раҳбари томонидан тасдиқлаши белгиланган.

    Лекин ушбу сарой директорлари концерт дастурини кўриб чиқиб ўзгартиришга ёки малакали мутахассисларни олиб келиб концертга тайёргарлик кўришда ва ҳар кунлик ўтадиган концерт дастурининг рэпертуарини назоратга олишнинг имконини қилолмаяпти.

    Бу ваколат Ички ишлар вазирлигига ўтгани боис «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ижодкорларга фақатгина тушунтириш ва тавсиялар бериш ишлари билан кифояланмоқда, — дейди «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси матбуот котиби Аббос Эргашев.

    Масалага янада ойдинлик киритиш мақсадида маданият вазирининг матбуот котиби Орифжон Файзиев билан ҳам боғландик.
    Айни кунларда Маданият вазирлиги концертларни назорат қилиш ва уларга бир марталик рухсатнома бериш ваколатини «Ўзбекконцерт» давлат муассасасига қайтариш бўйича лойиҳа ишлаб чиққанмиз. Бу ваколат 2020 йилда «Ўзбекконцерт»дан олиниб, маҳаллий ҳокимиятлар, Ички ишлар вазирлиги ва сарой маъмуриятига берилган.

    Амалдаги фармонга мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бошқармалари ва маҳаллий ижроия ҳокимиятлари концерт дастурлари ва сценарийсини кўриб чиқиш, рэпертуарининг ғоявий бадиий даражасини баҳолаш, ижрочиларнинг чиқишларида улар томонидан ножоиз хатти-ҳаракатларга, жумладан, томошабинларга салбий таъсир кўрсатувчи хатти-ҳаракатларнинг олдини олишга масъул ҳисобланишади. Шу боис уларни мониторинг қилишнинг имкони бўлмаяпти.

    Илгари хонанда ва қизиқчилар концерт беришдан аввал дастур сценарийсини «Ўзбекконцерт»га тақдим этарди ва барча жавобгарлик муассасага бериларди. Ҳозир бу ваколат «Ўзбекконцерт»да бўлмаганлиги учун концертларда менталитетимизга тўғри келмайдиган ҳолатлар тез-тез учраяпти.

    Ўзбекистон ҳамиша тинчлик тарафдори бўлган. Шу боис Маданият вазирлиги концерт томошаларда у ердаги вазиятни ёритиш ёки ўз муносабатини билдиришига мутлақо қаршимиз. Ҳамюртларимизнинг фикрлари мутлақо асосли ва танқидлар ўринли эканлигини инкор этмаймиз., — дейди Маданият вазирининг матбуот котиби Орифжон Файзиев.

    Амалдаги қонун бўйича Маданият вазирлиги концертлар учун бир марталик рухсатнома беролмас, аммо хонанда ва кулги жамоаларини огоҳлантириши мумкин-ку. Санъат ва маданият вакилларини назорат қилиш шу вазирликнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланишини ҳам унутмаслик лозим. Бу эътирозга маданият вазирининг матбуот котиб Орифжон Файзиев қуйидагича муносабат билдирди.
    Вазирлик томонидан бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун керакли чора-тадбирлар кўрилади. Аммо бир нарсада такрор ва такрор панд еяпмиз. Яъни концертлар ўтиб кетганидан кейин вазирликка тош тегяпти.

    Биз концерт рэпертуари ва сценарийсидан хабардор эмасмиз. Сўрайдиган бўлсак, ҳуқуқий ваколатимиз йўқ. Концерт ўтганидан кейин эса халқ дашномлари тўғри вазирлик зиммасига тушяпти. Шу боисдан айни кунларда ҳуқуқий ваколатимизни қайтариб олиш чора-тадбирларини кўряпмиз, — дейди маданият вазирининг матбуот котиби Ориф Файзиев.

    Аслида ўтказиладиган ҳеч бир концертни Маданият вазирлиги ва «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг иштирокисиз тасаввур этиш қийин. Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизматининг мутахассиси Шерзод Абдуллаев бу борада қандай фикрда эканлигига ҳам қизиқиб кўрдик. Ҳокимлик шу йилнинг май ойида ўтказилган «Миллион» кулги жамоасининг концерти сценарийси билан танишганми, нега ундаги саҳна кўринишларга эътироз билдирмаган?
    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил, 22 февралдаги 86-сон қарорига мувофиқ оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома фақатгина Ички ишлар вазирлиги бериш ҳуқуқига эга. Керакли ҳужжатлар фақатгина ваколатли органга топширилади, — дейди Шерзод Абдуллаев.
     

    Фото: «Lex.uz» / Скриншот

    Фото: «Lex.uz» / Скриншот

    Масалага Тошкент шаҳри ҳокимлиги номидан фикр билдирган мутахассис Шерзод Абдуллаев концертларни ҳокимлик назорат қилмаслигини таъкидлагач, Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати бошлиғи Нилуфар Исахонова билан боғландик.

    «Миллион» жамоасининг эътирозларга сабаб бўлаётган концерт дастури май ойида ўтказилган. Шу йилнинг 1 майидан бошлаб, концертлар учун бир марталик рухсатнома бериш Ички ишлар органига ўтказилган.

    Аммо ташкилотчи аризани концерт ўтказилишидан 30 иш куни аввал Ички ишлар органига тақдим этиши керак. Шу боис Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси томонидан уларнинг сценарийси, рэпертуари ўрганилмаган, — дейди Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати бошлиғи Нилуфар Исахонова.

    Хуллас, «Миллион» жамоасининг концерт дастурини ким назорат қилган, деган саволга ҳеч бир ташкилот аниқ жавоб беролмади. Бу — оммавий концерт-томошаларини ўтказишда қонунда белгиланган тартибда иш кўрилмаётганини ифодалайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарорига мувофиқ концерт-томошаларини ўтказишда нималарга эътибор берилиши аниқ кўрсатилган.

    Фото: «Lex.uz» / Скрин

    Фото: «Lex.uz» / Скрин

    «Миллион» жамоаси сардори Даврон Кабуловнинг бу борадаги фикрларини ўрганиш учун у билан боғланишга ҳаракат қилдик. Афсуски, у бу ҳақда гапиришни истамади.

    13.10.2022, 19:43   Изоҳ (0)   75231
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кейт Уинслет 22 ёшида «Титаник»даги 17 ёшли Роузни гавдалантирган. Актрисанинг ўзи қаҳрамонининг ёшида қандай кўринишда эди? (фото)

    13.10.2022, 18:37

    Голливуд юлдузи Хью Жекман 54 ёшда: Актёр ҳақидаги кўпчиликка номаълум, қизиқарли маълумотлар

    13.10.2022, 16:41

    Турк кино оламининг энг яхшилари: «Олтин объектив» мукофотининг ғолиблари маълум қилинди (фото)

    13.10.2022, 12:10

    Эмилия Кларк, Кемерон Диаз ва яна кинога қайтишга қарор қилган бошқа юлдузлар (фото)

    13.10.2022, 10:54

    Нилуфар Усмонова «запрет»да бўлганми? — 15 йилда илк марта концерт бераётган хонанда билан суҳбат (фото, видео)

    12.10.2022, 23:29

    Instagram: Оиласи бузилганига изоҳ берган Дилсўз, 44 ёшида фарзанд кутаётган «Сетора» хонандаси, Зоҳиднинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

    12.10.2022, 22:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.