• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Путин президентликдан кетса, унинг лавозимига ким даъвогарлик қилиши мумкинлиги маълум қилинди

    Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевнинг ўғли, қишлоқ хўжалик вазири Дмитрий Патрушев Владимир Путин Россия президентлигидан кетган тақдирда, ушбу лавозимга даъвогарлик қилиши мумкин. Бу ҳақда The Washington Post сиёсий таҳлилчиларга ва Николай Патрушевга яқин манбага таяниб ёзмоқда.

    Фото: The Mirror

    Фото: The Mirror

    Газета қайд этишича, октябрда 45 ёшга тўладиган Дмитрий Патрушев Россия ҳокимиятида авлодлар алмашинуви иштирокчисига айланиши мумкин.

    «У бир кунга бош вазир бўлиши мумкин, эртаси куни эса президентга айланади», — деди нашрнинг қишлоқ хўжалик вазирининг отасига яқин манбаси. Газета суҳбатдоши қайд этишича, Патрушев «бир нечта тилларда сўзлаша олади», «ёш» ва «урушда қатнашмаган».

    Мухолифатчи Алексей Навальнийнинг эркин сайловларда ғолиб бўлиш эҳтимоли бўлса-да, таҳлилчилар уни Путиндан кейинги президент сифатида кўрмаяпти, деб ёзади The Washington Post. Бу Навальний, Дмитрий Патрушевдан фарқли ўлароқ, «элиталар душмани» экани билан изоҳланди. «Патрушев — тизим одами. Агар у: ‘менинг позициям мана шунақа, Федерация кенгаши ва Давлат думасининг ярми мен томонда турибди, келинглар сайловларни белгилаймиз’, — деса, у давлат позициясидан гапираётган бўлади. Навальний эса кўчадан келган одамдек гапиради, холос», — дея тушунтирди Николай Патрушевнинг собиқ маслакдоши.

    Путиннинг лавозимига бошқа эҳтимолий даъвогарлар сифатида WP бош вазир Михаил Мишустин, Москва мэри Сергей Собянин, президент администрацияси раҳбари ўринбосари Дмитрий Козак, президент собиқ қўриқчиси, Тула вилояти раҳбари Алексей Дюмин, шунингдек, Николай Патрушевни тилга олди.

    Сўнгги вақтларда жамоатчилик орасида фаоллашиб, Мудофаа вазирлиги ва Бош штабни танқид қилишни ўзига эп кўраётган Рамзан Қодиров ва Евгений Пригожинни таҳлилчилар давлат раҳбари лавозимига ҳақиқий даъвогарлар деб атамади. Улар, катта эҳтимол билан, ҳокимият учун эмас, балки биринчи ўринда пул ва нуфуз учун курашмоқда, дея тахмин қилди улар.

    Таъкидланишича, Путиннинг президент лавозимидан айрилиши эҳтимоли ҳақидаги муҳокамалар Россиянинг халқаро майдонда яккалаб қўйилиши, шунингдек, фронтдаги муваффақиятсизликлардан ички норозиликлар фонида кучайган.

    «Ҳозирги вазиятдан тўйиб кетган одамлар кўп, деб ўйлайман. Уларнинг фикрича, Путиннинг яроқлилик муддати тугаган», — деди Лондон Университет коллежи Славян ва Шарқий Европа тадқиқотлари мактабидан Марк Галетти. Унинг таъкидлашича, Россиянинг «прагматик элитаси» ҳозирча Путинга қарши чиқиш хавфлари «бош эгиб» ишлашда давом этиш хавфларидан юқори деб ҳисоблайди. «Путин ҳамон хавфсизлик аппаратини назорат қилади, ва бу, эҳтимол, энг муҳим омил, лекин у заиф», — деди эксперт.

    Сиёсатшунос Татьяна Становаянинг фикрича, ҳокимиятдаги ўзгаришларни олдиндан тахмин қилиш жуда қийин. «Agentura.ru» сайти бош муҳаррири Андрей Солдатов айтишича, у давомчилар масаласи муҳокамасига «шубҳа билан ёндашади, чунки элита вакиллари «ғазабланяпти, тўғри, лекин бу улар ҳаракатга ўтишга тайёр дегани эмас».

    Июль ойида The Washington Post Дмитрий Патрушевнинг отаси, Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Кремлда «ҳаракатлантирувчи куч»га айланга, унинг омма олдидаги нутқлари эса келажакда Владимир Путиннинг лавозимини эгаллаш истагидан дарак бериши мумкинлиги ҳақида ёзганди.

    Дмитрий Патрушев Қишлоқ хўжалиги вазирлигига 2018 йилдан буён раҳбарлик қилмоқда. Унгача саккиз йил давомида «Росселхозбанк»ни бошқарган, шунингдек, ВТБда катта вице-президент лавозимида ишлаган.

    Мавзуга доир:

    • Путин президентлик масъулияти ва ўзининг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган ворис ҳақида гапирди
    • Дмитрий Песков: Путиннинг вориси ҳақида ҳозирча ҳеч ким бош қотираётгани йўқ
    • Путин президентлик лавозимида ўзига давомчи қидирмоқда

    07.10.2022, 09:39   Изоҳ (0)   52019
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афғонистонда уруш бошлаган АҚШ, диспетчер хатолиги сабаб қулаган самолёт ва Путиннинг туғилган кунида ўлдирилган фаол журналист. Кун хронологиясида 7 октябрь

    07.10.2022, 09:30

    «Ҳам Москва, ҳам Киев билан фақат мен очиқ мулоқот қиляпман». Эрдўғон Путин билан қўнғироқлашиш режасини маълум қилди

    07.10.2022, 09:02

    Москвадаги Федерация минораси яқинида икки машина ёниб кетди. Гувоҳлар уларга ўт қўйилганини айтмоқда (видео)

    06.10.2022, 23:25

    Зеленский НАТОни Россияга қарши профилактик зарба беришга чақирди

    06.10.2022, 22:42

    Ўзбекистон чегарачилари Ҳайратон кўпригида толиблар билан учрашди

    06.10.2022, 22:16

    Байден G20 саммитида Путин билан учрашишни истисно қилмади

    06.10.2022, 21:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” “ПСЖ”га қарши — Клублар ўртасидаги ЖЧнинг ярим финал жуфтликлари маълум бўлди

    Спорт | 6 июл, 10:30

    Ўзбекистонда портловчи ва заҳарли моддалар айланмасига талаблар кучайтирилди

    Ўзбекистон | 6 июл, 10:20

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Реал” “Боруссия Д”ни мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасига эга чиқди (видео)

    Спорт | 6 июл, 09:50

    Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика компаниялари қўшма корхона ташкил этди

    Ўзбекистон | 6 июл, 09:40

    Арзон нархдаги “дача”га олдиндан тўлов қилманг — Ички ишлар бош бошқармаси

    Ўзбекистон | 6 июл, 08:56

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.