Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилоятида салкам 9 минг қути тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди. Бу ҳақда вилояти божхона бошқармаси хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Фото: Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда қонунбузарлик ашёси сифатида олиб қўйилган ҳамда суд қарорига асосан йўқ қилиниши белгиланган 8740 қути тамаки маҳсулотлари кенг жамоатчилик иштирокида ёқиб юборилди.

Фото: Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Фото: Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Хорижда ишлаб чиқарилган мазкур тамаки маҳсулотларининг сифати кафолатланмаган ҳамда акциз маркалари ва рақамли маркировка кодлари билан қадоқланмаган.

Фото: Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Фото: Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Маълумот учун, Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан 9 ой давомида фош қилинган 35 та божхона қонун бузилиши ҳолатларида 1,7 миллиард сўмдан зиёд бўлган салкам 214 минг қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилиши ва яширин айланмасига чек қўйилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Фото: Зарбалардан кейин чироқсиз қолган Украинанинг коинотдан кўриниши
Маҳаллий
Андижонда Isuzu ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида 41 киши жароҳатланди, 3 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган
Дунё
Сена дарёси бўйлаб сайр: турли-туман қиёфалар ва машҳур тарихий обидалар — суратларда