АОКАда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда кўп-қаватли уй-жойларни бошқарувчи ташкилотлар фаолияти ва куз-қиш мавсумига кўрилаётган тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, 23 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.
Мазкур қарор билан республикада барча йўналишлар бўйича иситиш мавсуми барқарор ўтишини таъминлашда аниқ вазифалар белгилаб берилган.
Хусусан:
- 2967 та кўп квартирали уй-жой фонди;
- 1815 км узунликдаги ичимлик сув тармоқлари;
- 1689 та насос ускунаси;
- 24 та марказий ва маҳаллий қозонхона;
- 809 та турли маркадаги қозон;
- 737 км узунликдаги иссиқлик тармоқлари;
- 88 080 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари;
- 29 135 та транформатор пунктини мукаммал ва жорий таъмирлаш режалаштирилган.
Изоҳ (0)